«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:27
ЎЗO‘Z

Расмий хабар: танасидан 16та игна топилган чақалоқ тирик (фото)

25 янв, 17:20 12 728 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расмий хабар: танасидан 16та игна топилган чақалоқ тирик (фото) Танасидан 16та игна топилиб, кейинги ҳафтада ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлган фарғоналик 11 ойлик чақалоқ айни вақтда тирик. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Kun.uz»га маълум қилди.

Вазирлик 24 январь куни ушбу чақалоқ вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.
Маълум қилинишича, ушбу чақалоқ билан боғлиқ вазият Фарғона вилояти прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Айни вақтда чақалоқнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган ёш оиланинг 11 ойли чақалоғи танасидан 16 дона игна топилгани хабар берилганди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган бола тезкорлик билан жарроҳлик столига ётқизилган. Игналардан 13 таси олиб ташланган. Бу пўлат жисмлар гўдак танасида 2 ой муқаддам пайдо бўлганлиги аниқланган. Таъкидланишича, барча игналар танада турлича жойлашган: уларни чақалоқнинг йўғон ичак қисмида, сийдик қопи, кўкрак қафасида, боланинг бўйин қисмида, умуртқа поғонасида, юрак остида топилган. Шифокорларнинг фикрича, 11 ойли чақалоқ ҳеч қачон бунча кўп металлни ютиб юбориши мумкин эмас, қолаверса, қизилўнгач ва ошқозонда ҳеч қандай йиртиқ аломати топилмаган. Биргина фаразни илгари суриш мумкин, игналар тана ташқарисидан, онгли равишда терига тиқилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар