«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:40
ЎЗO‘Z

«Мен ҳаммасини биламан». Очил Раматов ўзбек футболида катта ислоҳотлар ўтказмоқчи

25 янв, 16:02 6 305 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мен ҳаммасини биламан». Очил Раматов ўзбек футболида катта ислоҳотлар ўтказмоқчи Бугун, 25 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбарига айланган Очилбой Раматов ўзбек футболининг ҳозирги аҳволи юзасидан танқидий фикрларини билдириб ўтди.

«Футболни кўтариб, халқимизнинг кўнглини кўтаришимиз керак.

Осиё чемпионатида ёш футболчиларимиз финалга чиқиши ушбу соҳада яхши ўзгаришлар бўлаётганини кўрсатмоқда. Бу биринчи натижаларимиз.

Энди аввалгидек ишламаймиз. Энди ким таркибга киришини кимдир телефон қилиб белгилаб бермайди. Бу бўйича ишлаб, ҳаммасини тўғри йўлга қўйишимиз керак. Энди аввалгидек ўйинлар кетмайди.

Энди ҳеч ким таркибни танлашга таъсир ўтказмайди, ҳеч ким қўнғироқ қилишга, талаб қўйишга ҳақли эмас. Ҳозирча боридан фойдаланамиз. Кейинроқ туб ислоҳотлар ўтказамиз.

Бизда яхши мураббий йўқ, мураббийларга яхши тўланмаса иш бўлмайди. Энди аввалгидек ўз иштиёқи билан ишлайдиган мураббийлар йўқ. Бори ҳам кексайиб қолди.

Мураббий ёш футболчиларнинг ота-оналари берган 5 сўм пул ҳисобига яшайди. Бу борада вазият қандайлигини яхши биламан. Ўзим шу соҳани ичидан чиққанман. «Локомотив» клуби маники. Биласизлар-а? Ман шу даражага келтирганман бу жамоани, болаларни ўзим тарбиялаганман, ҳаммасини бошидан бошлаб. Футболдаги ўйинларнинг ҳаммасини биламан», дейди ЎФАнинг янги президенти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 253
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 322
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 649
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар