«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 04:28
ЎЗO‘Z

ЎФФнинг янги президенти Очилбой Раматов: "Ишни қуйи поғонадан, худудлардан бошлаш лозим"

25 янв, 12:04 4 733 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФФнинг янги президенти Очилбой Раматов: "Ишни қуйи поғонадан, худудлардан бошлаш лозим" Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов йиғилиши давомида маъруза қилиб ўтди.

«Ўзбекистон футболи бошқалардан кам бўлмаган тарихга эга. 1912 йилда Қўқонда илк футбол жамоаси ташкил топган. Демак, футболимиз тарихи ўша вақтга бориб тақалади. Ҳозир дунёнинг кўплаб давлатлари футболи, масалан араб ўлкаларида футбол ривожланиб кетди. Аммо ўша вақтларда улар футбол нималигини билганми? Йўқ. Бироқ футбол ривожи учун астойдил иш олиб боришди ва дунё даражасига чиқа олишди. Биз эса ортга кетдик.

Ҳар бир мухлис Ўзбекистон футбол ассоциациясидан натижа сўрашга ҳақли. Халқнинг бунга ҳаққи бор. Илгари стадионларга мухлислар кўп келар эди, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгариб кетди. Пойтахтда стадионлар ҳувиллаб қолди. Бунга сабаб сифатида кўнгилочар жойлар кўплиги айтилади. Аммо вилоятларда ҳам бор кўнгилочар жойлар, аммо улар стадионга келадику! Агар стадионда ишқибоз бўлмаса, биз ҳам бўлмаслигимиз керак. Асосий мақсад — халқ учун ишлаш. Театрга томошабин келмаса, спектакл қўйиладими? Бизда ҳам шундай бўлиши керак.

«Пахтакор»га келган 55 минг мухлис қани? Бизда ҳозир футбол йўқ, балки бошқача «ўйинлар» бор. Охирги вақтда бирозгина тартиб ўрнатилган эди, мана натижа ҳам яхшиланмоқда. Терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФФ бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номлангани маълум қилинди. Конференцияда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.

Манба: xabar.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ЎФА президентининг футболдаги муаммолар ҳақида кескин ва очиқ гаплари (тўлиқ аудио) 25 янв, 20:35
  • Раматов ЎФФнинг собиқ раҳбарини танқид қилди 25 янв, 16:40
  • ЎФФнинг сўнгги президенти Умид Аҳмаджоновнинг кейинги тақдири ойдинлашди 25 янв, 16:23
  • Президент топшириғи: «Терма жамоа 2020 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги ЖЧга чиқиши керак» 25 янв, 16:15
  • ЎФА президенти Очилбой Раматов: "Ўзбек футболи араб футболидан ҳам ортда қолди" 25 янв, 12:57
  • ЎФА янги президенти: «Пахтакор» ва «Металлург» ўйини ҳақиқий майнавозчилик бўлган» 25 янв, 15:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди 16 окт, 00:17 151
  • Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди 15 окт, 23:58 161
  • Толиблар Афғонистонда янги Олий суд тузилганини эълон қилди 15 окт, 23:33 202
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди 15 окт, 23:03 187
  • Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда 15 окт, 22:38 292
  • Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" 15 окт, 22:36 287
  • Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 15 окт, 22:15 321
  • Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди 15 окт, 21:50 238
  • Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" 15 окт, 21:49 346
  • Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди 15 окт, 21:30 523
  • АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда 15 окт, 21:06 306
  • U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин 15 окт, 21:01 314
  • Бўлимлар