«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:03
ЎЗO‘Z

Узоқ яшаш ва ҳамиша соғлом юришингиз учун 15 та тавсия...

25 янв, 10:02 6 968 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Узоқ яшаш ва ҳамиша соғлом юришингиз учун 15 та тавсия... Бугун телеграмдаги «Тиб ва шифо» каналида (@Tabobat_uz) “Қадимда яшаб ўтган донишмандлардан бири узоқ умр кўриш ва ҳамиша соғлом бўлиш омиллари сифатида қуйидаги ўн бешта тавсияни беради” деган хабар чиқди ва бу 15 та кўрсатмага имкон қадар шарҳ ёзишни мақсад қилдим. Демак бошладик:

1. Юзни кўпроқ уқаланг
Юзнинг барча нуқталарини ҳар куни уқалаб туриш керак. Аввало юзимизда ички аъзолар билан чамбарчас боғлиқ бўлган биологик фаол нуқталар мавжуд. Уларнинг массаж қилиниши унга алоқадор аъзо фаолиятини рағбатлантиради. Масалан, икки қош ўртасидан бир оз юқорироқдаги нуқта, бурун катакчаларининг икки пастки бурчагидаги чуқурчалар, пастки лабнинг ўрта ост қисмидаги чуқурчада ана шундай фаол нуқталар мавжуд.

2. Сочни мунтазам тараб туринг
Сочни мунтазам тараб туриш орқали унинг соғлиги, тозалиги таъминланади, бош терисини шу баҳонада уқалаб, тери тагида қон айланишнинг яхшиланишига ҳам сабаб бўламиз.

3. Кўзлар муттасил ҳаракатда бўлсин
Ҳаракат қилиб турган одам соғлом бўлганидек, кўзларнинг мунтазам ҳаракатиям улар соғлиги учун жуда муҳим. Ҳаракат деганда ён-атрофга концентрация билан қараш ва доим ҳушёрлик билан юқори-паст, ўнг ва чапга қараб туришга айтилади. Доим ҳаракатда бўлган кўзнинг кўриш қобилияти (зрения) умуман пасаймайди, шу сабабдан ҳам умри давомида ҳайдовчилик қилиб юрган касб эгаларининг кўзи ўткирлигича қолади. Ҳайдовчилар ҳар сонияда атрофга қараб ишлашга мажбур.

4. Қулоқлар доимо ҳушёр турсин
Кўзлар сингари қулоқлар ҳам ҳушёр турса диққат билан эшитиш билан бирга, ўзини “бадантарбия” қилиб олади. Ҳушёрликни йўқотган одам секин-секин чарчаб қолгани каби, қулоқлар ҳам ўз функциясини йўқота бошлайди.

5. Юқори ва паст қатордаги тишлар доимо бир-бирига тегиб турсин
Тишларимизнинг бир-бирига тегиб туриши натижасида уларнинг илдизи, милклар, жағ суяклари мустаҳкам бўлади, яъни доимий машқ қилади. Шу билан бирга, оғиз бўшлиғининг таъм сезиш хусусияти ортади.

6. Оғизни ҳамма вақт ёпиб юринг
Ёшлигимизда оғзингни ёпиб тур, чивин киради, деб бекорга танбеҳ бериб туришмаган бўлса керак, оғизни ёпиб юриш уни бир тарафдан ташқи чанглардан сақласа, иккинчи томондан совуқ пайтлари совуқдан асрайди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, оғзи ёпиқ одам бурнидан нафас олади ва бурун ҳавони тозаловчи фильтр вазифасини бажаради.

7. Оғизда ҳамиша сўлак бўлиши шарт
Худо ҳеч бир нарсани организмимиз учун бесабаб бериб қўймаган, шу жумладан сўлакни ҳам. Сўлак жуда кўп вазифаларни бажаради. Оғиз бўшлиғида ўзига хос антибиотик вазифасини бажаради, луқма билан аралашиб, овқат ҳазм бўлишида катта роль ўйнайди. Билганим шу.

8. Енгил нафас олишга ўрганинг
Енгил нафас олиш. Албатта, соғлом одам енгил нафас олади, енгил нафас олиш натижасида одам организми кислородга тўяди. Балки қадимда донишмандларимиз бу билан камроқ овқатланинг, тўйиб овқатланган одам енгил нафас ололмайди ва бу катта зарарли одат, деб ишора қилгандир.

9. Юракни осойишта сақланг
Юракни осойишта сақлаш, деганда аввало уни ҳам руҳан, ҳам жисмонан тоза сақлашни тушундим. Инсон қалбининг осойишталиги юрагимизнинг сокин ва бир маромда уришига хизмат қилади.

10. Онгли равишда ҳаракат бошланг
Ҳар бир ишни онгли равишда қилиш, овқатланиш, кийиниш, ўтириб-туриш, бадантарбия ва ҳоказоларни онг билан бошқариб туриш назарда тутилган бўлса ажабмас.

11. Елкани тўғри тутинг
Елкани тўғри тутганда умуртқа тикка туради ва умуртқа оралари билан ўтган барча аъзоларни туташтириб турадиган асаб толалари соғлом “контакт” бериб, барча аъзоларимиз тўғри ишлайди. Яна шуни айтиш керакки, бу тикка, чиройли юришимиз ва тўғри нафас олишимизниям таъминлайди.

12. Қоринни тез-тез силаб туринг
Ҳозирги шифокорлар ҳам қоринни уқалаб туришни кўп айтишади, албатта қорин ичидаги барча овқат-ҳазм қилиш системаси яхши ишласагина биз соғлом бўламиз. Уни уқалаш ва силаш орқали қон айланиш, ҳазм жараёни яхшиланади, ички аъзолар ўз жойида мустаҳкам туради ва ортиқча ёғлар тўпланиб қолишининг олди олинади.

13. Кўкрак ичкарига ботган бўлсин
Кўкрак ичкарига ботган бўлсин, деган жойини тушунмадим тўғриси (эҳтимол таржимон ниманидир назардан четда қолдирган ёки қайсидир сўзни бошқачароқ талқин қилгандир).

14. Қисқа ва равон сўзланг
Бу тоифадаги одамлар доим ишни кўп, гапни кам қилади. Қисқа ва равон дейилганда фикр-мулоҳазаларни, кўрсатма, маслаҳатларни ўйлаб, энг асосий мағзини содда, аниқ ва лўнда қилиб ифодалаш назарда тутилган бўлса керак.

15. Терида мунтазам намликни сақланг
Албатта, бекорга Ер шарининг 70 фоизидан ортиғи сувдан иборат эмас, бу асосан ҳар доим таҳоратда, тоза-озода ювиниб юришни англатади. Тоза одам ҳар доим инфекциялардан йироқда ва соғлом юради. Яна бир жиҳат шундаки, сув одамнинг ички аъзоларига шифо бўлганидек, терисига ҳам даво. Тери қуруқ бўлиб кетмаслиги керак, бу бирор касалликни келтириб чиқариши ёки айни унинг аломати бўлиши мумкин. Сув билан тери соғлом юради, мен иссиқ ҳаволарда юзимни ювиб имкон бўлса сочиқ билан артмасликка ҳаракат қиламан.

Хулоса
Қулоқ, кўз, тиш каби кўпчилигимиз эътибор бермайдиган аъзоларимизни ишлатишимизда ёки диққат марказига олишимиз ёхуд қўлимизни теккизганимиздаям у аъзолардаги барча ҳужайралар ва тирик организмлар фаоллиги ортади, шу ҳаракат ва ишлаш ҳар куни, ҳар доим кузатилса, ўша аъзоларимиз умримиз давомида соғлом бўлади.

Манба: usmonov.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 83
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 205
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 320
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 165
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар