«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:29
ЎЗO‘Z

Ички сезгини ривожлантириш усуллари

25 янв, 08:31 7 747 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ички сезгини ривожлантириш усуллари Ҳамма ҳам ўткир ички сезги билан туғилмайди, аммо уни ривожлантириш имкони бор. Бу олимлар ва руҳшунослар томонидан тасдиқланган.

Кўпчилик ўткир ички ҳис, ғайриоддий қобилият эгаси бўлишни, воқеа-ҳодисаларни бошқалардан кўра олдинроқ сезишни истайди. Ва, бундай имконият ҳаммада бор!

Ижод билан шуғулланинг
Инсоннинг фикрлаши ва ақли учун чап ярим шари, ўзгачалиги ва илҳомланиши учун ўнг ярим шари жавоб беради. Агар ички сезгингизни такомиллаштиришни хоҳласангиз, айнан ўнг ярим шарни ривожлантиришингиз лозим.

Ижодни кенг маънода тушуниш керак. Расм чизиш учун рассом бўлиш, ёзиш учун ёзувчи бўлиш, рақс тушиш учун раққос бўлиш шарт эмас. Шунчаки ижоднинг қайси соҳаси кўнглингизга ёқса, шу йўналишда ҳаракат қилинг.

Ички ҳисни ривожлантиришга санъат яхши таъсир кўрсатади. Музей, расм галереялари, кўргазмаларга кўпроқ боринг. Ўзингиз яшаётган жой, шаҳрингиздаги машҳур одамлар ҳақида билишга интилинг.

Мияни чалғитиб, унинг ўнг ярим шарини ривожлантиришга йўналтириш учун ўнг эмас, чап қўлингизда, чапақай бўлсангиз, ўнг қўлингизда ёзиб кўринг. Олдингизга оддий расмни (масалан, уй ёки гулнинг расмини) тескари (оёғини осмондан) қўйинг ва шу ҳолатда қайта чизинг.

Кўпроқ мулоқотда бўлинг
Ички сезгиси яхши ривожланганлар кимнинг қандай одамлигини яхши билишади, нияти, муносабати, ҳиссиётларини дарҳол сезишади. Бунга эришиш учун, биринчидан, одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиш керак. Иккинчидан, бу мулоқот сифатлироқ бўлиши лозим. Масалан, гапиришдан кўра, кўпроқ эшитиш, суҳбатдошнинг ҳиссиётларига эътибор бериш, унга яхшироқ разм солиш тавсия этилади. Вақт ўтиши билан суҳбатдошингизнинг кейинги сўзлари ва ҳаракатларини олдиндан айта оладиган бўласиз.

Бу кўникмани эгаллаш учун фильмларни овозсиз кўриш маслаҳат берилади. Хоҳлаган фильмни қўйиб, овозини ўчириб қўйинг. Экранга қараб, одамларнинг нима дейишаётгани, уларнинг суҳбати нима ҳақидалиги, улар қандай туйғуларни ҳис қилаётганларини тахмин қилинг. Фильм янги ва олдин уни кўрмаган бўлишингиз керак, албатта. Кейин овозини чиқариб, ўзингизни синаб кўришингиз мумкин.

Тушларга эътибор берасизми?
Маълумки, тушлар қандайдир хавфдан огоҳлантиради ёки уларда муҳим саволга жавоб олиш мумкин.

Ҳушсиз ҳолат билан алоқа ўрнатиш ва ички ҳисни ривожлантириш учун тушларингизни эслаб қолинг. Унутмаслик учун уларни дафтарчага ёзиб боринг. Кўрган тушингизни таҳлил қилиб, унинг нима ҳақидалиги, нимани англатиши мумкинлигини ўйлаб кўринг. Кейинчалик аввалги ёзувларингизни варақлаб, тушларингизнинг кўплари маъносиз эмаслигини тушунасиз.

Баъзан ёлғиз қолиш ҳам зарур
Ўзгалар билан сўзлашиш яхши, аммо барибир бир оз вақт ёлғиз қолиш ҳам зарур. Ёлғиз қолганимизда ўз ҳиссиётларимизни, танамиз бераётган белгиларни яхши англаймиз. Шу мақсаддда ёлғиз сайр қилишингиз, оқшомлари уйда ёлғиз қолишингиз мумкин. Ёлғиз сафарлар ҳам ички сезгини ривожлантиришга яхши таъсир кўрсатади.

Бунда сукунат ҳам муҳим роль ўйнайди. Ёлғиз қолганингизда уни “эшитиш”га, атрофингиздаги товушларга қулоқ тутишга уриниб кўринг.

Муҳими, ишонч
Маълумки, ички ҳиссиёт ҳақида гапирганда, тафсилотлар ҳам муҳим ҳисобланади. Оддий одамлар сезмайдиган арзимас нарса ички ҳисси ўткир инсон учун катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Бошқалардан кўпроқ нарсаларни кўриш учун қизиқувчан бўлиш керак. Бунда ўз қалбингизга ишонишингиз ҳам муҳим. Ички сезгингиз айнан шундай йўл тутиш кераклигини айтаётган бўлса, айнан шундай қилинг.

Айтайлик, бугун ишга боргингиз келмаяпти, аммо аввал ҳеч бундай бўлмаган. Юрагингизда қандайдир хавотир бор. Яхшиси, ишдан жавоб сўранг. Агар ўз организмингиз ва юрагингизга ишонадиган бўлсангиз, улар кўпроқ белги бера бошлайди.

Ўзингизга етарлича баҳо бера оласизми?
Руҳшуносларнинг таъкидлашларича, ўзига паст баҳо берувчи инсонларда ички сезги яхши ривожланмаган. Улар учун ўзларидан кўра ўзгаларни эшитиш осонроқ. Ички сезгингизни ривожлантиришдан олдин, ўзингизга етарлича баҳо бера олишингизни текшириб кўринг.
Дилором ТОҒАЕВА тайёрлади.

Манба: tasvir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 224
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 126
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 149
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 122
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 256
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар