«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:55
ЎЗO‘Z

Мол ва қўй гўшти нимаси билан хавфли...?

24 янв, 22:40 22 152 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мол ва қўй гўшти нимаси билан хавфли...? Гўштни кўп истеъмол қилувчилар ўз соғлиғига зиён етказиши мумкин экан. Нима учун дейсизми? "Лайфхакер" гўштнинг зарари ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Гўшт саратон ривожи хавфини оширади
Инсон учун энг хавфли гўшт - бу сут эмизувчиларнинг, масалан, мол ва қўй гўшти ҳисобланади. Кўп тадқиқотларга кўра, инсон қанча кўп қизил гўшт истеъмол қилса, саратоннинг баъзи турлари (масалан, ичак, ошқозон ости бези ва простата саратони) ривожи эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Қайта ишланган гўшт (тузланган, дудланган, консерваланган) ундан-да хавфли. Ҳар 50 г қайта ишланган гўшт ичаклар саратони ривожини 18 фоизга оширади.

Агар гўшт узоқ ёки юқори ҳароратда тайёрланса (товада қовурилса), касаллик орттириш имкони янада юқори бўлади. Бундай қайта ишлаш жараёнида маҳсулотда кўкрак бези, простата, жигар, тери, ўпка ва бошқа органлар саратони ривожига олиб келувчи зарарли моддалар ҳосил бўлади.

Юрак-қон томир касалликларига олиб келади
Гўштда трансёғлар — юрак-қон томир касалликларига олиб келувчи хавфли ёғлар мавжуд. Ёғли гўшт қовурилса, унинг юракка зиёни янада кучаяди. Қизил гўшт истеъмолини кунига 70 г'гача камайтирилса, саломатликка зарар қилмайди.

Гўшт диабетни келтириб чиқариши мумкин
Биринчи турдаги диабетнинг олдини олишнинг деярли иложи йўқ, лекин иккинчи турдаги диабет ривожи эҳтимолини пасайтириш мумкин. Вегетарианлар мунтазам равишда қизил гўшт истеъмол қилувчиларга нисбатан бу касалликдан икки карра кам азият чекишади.

Буйраклар учун зиён
Диабет ва юқори қон босими буйрак етишмовчилигига кўп сабаб бўлади. Бироқ гўштни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш ҳам шунга олиб келиши мумкин, дея ишонч билдиришмоқда олимлар. Шундай бўлса-да, сут ва тухум каби маҳсулотларда бундай таъсир кузатилмайди.

Ичак касалликларига сабаб бўлади
Қизил гўшт дивертикулит, яъни ичак шамоллаши ривожига ҳам ўз "ҳиссаси"ни қўшади. Гўштхўрларда диверкулит юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан 58 фоизга юқори бўлади.

Гўшт зарарини қандай камайтириш мумкин?

Меъёрида овқатланиш
Қўрқиб кетдингизми? Вегетарианлар қаторига қўшилишга шошилманг. Уларнинг таомномаси ҳам камчиликлардан холи эмас. Агар ҳафтасига 500 г'дан ортиқ бўлмаган тайёрланган қизил гўшт истеъмол қилинса, саратон ва бошқа касалликлар ривожи хавфи у қадар ошмайди.

Гўштнинг муайян турларини танланг
Темир моддаси камроқ бўлса-да, вақти-вақти билан парранда гўшти ва балиқ истеъмол қилиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Агар қизил гўшт ейилса, имкон қадар ёғи камроғини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир: бу кўпинча иккинчи турдаги диабетни келтириб чиқарувчи юрак хуружи ва ортиқча вазн хавфини камайтиради.

Тўғри тайёрланг
Гўштни печда пишириш, қайнатиш ёки буғда тайёрлашга ҳаракат қилинг. Шунда у кўпроқ витаминларни ўзида сақлаб қолади ва зарарли моддалар ҳосил бўлишига олиб келмайди.

Гўшт маҳсулотларидан воз кечинг
Колбаса, бекон, сосискалар ҳақида мутлақо унутганингиз яхши. Уларнинг деярли ҳеч қандай фойдаси йўқ, боз устига, бу маҳсулотларнинг ҳатто кичик порциялари ҳам саратон хавфини оширади. Гап шундаки, гўштни қайта ишлаш жараёнида унда канцерогенлар, яъни ҳужайраларга зиён етказадиган моддалар ҳосил бўлади. Айнан шу нарса ўсимталарнинг ҳосил бўлишига олиб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 325
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 487
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 330
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 359
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар