27-29 январь кунларида Ўзбекистон ҳудудларига Шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибир ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массалари кириб келади.
Ўзгидромeт хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 7-12 даражага кам бўлган аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.