«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон футбол федерацияси энди испанча тизимда ишлайди (Фото)

22 янв, 17:19 6 008 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон футбол федерацияси энди испанча тизимда ишлайди (Фото) Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

Умид Аҳмаджонов кеча, 21 январь куни “Реал” Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, “Stellar group” агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришганди.

Бугун, 22 январь куни Испания футбол федерациясида учрашув бўлиб ўтди ва унда Умид Аҳмаджонов Испания ФФ Техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Келишувга кўра эндиликда Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари Испаниядаги очиқ чемпионатларда иштирок этади.

Шунингдек, Суперлига клублари вакиллари Испаниянинг “Реал” Мадрид, “Барселона” каби кучли жамоаларига сафар уюштириб, бу клубларнинг иш олиб бориш тизими, инфратузилмаси, машғулотлар олиб бориш жараёнлари билан яқиндан танишади.

Испания ФФнинг фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида шу йилнинг март ойида Ўзбекистон футбол федерацияси делегациясини Испанияга юбориш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Шунингдек, Испания ФФдан ҳам делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар томонидан ажратилган Техник директор ўзбек футболини ривожлантиришнинг янги тизимини йўлга қўйишга ёрдам беради.

Эндиликда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам Испания футбол федерациясидаги тизим асосида иш олиб боради.
Ҳаттоки, ЎФФдаги штат бирликларини ҳам Испания ФФдаги билан бир хил асосда ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, бугун Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси президенти Хулио Ронко билан ҳам учрашишни режалаштирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 46
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 227
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 559
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар