«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:19
ЎЗO‘Z

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун…

22 янв, 18:15 12 402 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун… Мамлакатимиздаги ҳар бир туман ҳокимиятлари қошида “Ягона дарча” хизмати ташкил этилган. Тадбиркор бўлмоқчи бўлган барча фуқаролар, ўзлари ташкил этаётган корхонани рўйхатдан ўтказиш учун ушбу хизматга мурожаат қилиш керак. Корхона ёки фирма очмоқчи бўлган фуқаро энг аввало унга ном қўйиши керак бўлади. Агарда у янги иш ўринлари яратмоқчи бўлса, корхонани маъсулияти чекланган жамият деб рўйхатдан ўтказади. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ўзларига маъқул келган банк билан шартнома тузиб, ҳисоб рақамига эга бўлади. Ушбу босқичлардан сўнг банкка кредит олиш учун мурожаат қилиш мумкин.

Ҳар бир банкда кредит бўлими ташкил этилган бўлиб, мутахассислар бўлажак тадбиркордан ўз тавсияларини аямайдилар. Тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорга мувофиқ ҳозирда нафақат юридик, балки жисмоний шахсларга ҳам кредит ажратилмоқда. Хонадонида қорамол, паррандачилик ва яна бошқа хўжалик тури билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун алоҳида имтиёзлар белгиланган. Уларга патент очиш, бизнес режа тузиш каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди. Фақат ўз яшаш жойидаги маҳалласидан тавсиянома олиб келиши талаб этилади. Ана шу ҳужжатлар билан кредит олиш имконига эга бўладилар.

Аҳоли ўртасида йирик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган, ўз корхонасини ташкил этиш истагида юрган кўплаб фуқароларимиз бор. Уларга юқорида келтирилган талаблардан ташқари бизнес режа тузиш тавсия этилади.

Манба: maslahat.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар