«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:29
ЎЗO‘Z

Шаҳноза Мирзиёеванинг курсдоши: “Унинг xаёлида ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган!”

19 янв, 09:10 16 988 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳноза Мирзиёеванинг курсдоши: “Унинг xаёлида ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган!” Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабарни сайтимиз билан бир қаторда, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга жойлаштирганимиздан сўнг, кўплаб илиқ фикрлар билдирилди. Ўз мулоҳазаларини баён этаётганлар Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсати, адолатли қарорлари, халқ манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан одамлар ишончини оқлагани, унинг қизи ҳам отасининг тарбиясини олиб, изидан боришини ёзишмоқда. Улар орасида Шаҳноза Мирзиёева билан бирга ўқиган курсдошининг фикрлари эътиборимизни тортди.

“Жуда яхши бўлибди, ҳақиқий муносиб кадр! Бу қиз билан мен 4 йил курсдош бўлганман, у пайт дадаси Бош вазир эди. Шунга қарамасдан жуда тарбияли ва ақлли қиз эди. Ҳозир ҳам шундайлигига шубҳам йўқ!

Ота-онаси пастроқ лавозимларда ишлайдиганларнинг фарзандлари ўқишда нималар килмасдию лекин Шаҳноза, ҳатто, дарс қолдирмасди. Умуман, ҳеч кимдан ажралмай, конспект ёзиб келарди, шу характерига барча ўқитувчилар ҳам уни жуда ҳурмат қиларди.

Мен аминман-ки, у ҳозирги лавозимида зўр ишлайди. Чунки, унинг xаёлида ҳеч қачон ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган. Устига-устак жудаям ақлли, шундай объектив, ташқи факторларга қарам бўлмаган инсон натижа беришига аминман”, деб ёзади Шаҳноза Мирзиёеванинг собиқ курсдоши Отабек Турсунхўжаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар