«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Тузнинг "асосий хавфи ҳақида" маълум қилинди

18 янв, 21:30 6 215 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тузнинг "асосий хавфи ҳақида" маълум қилинди Америкалик олимлар тузни доимий равишда меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш ичакнинг иммун тизимида ўзгаришларни келтириб чиқаришини аниқлашди, бу эса инсонннинг когнитив функциялари деградациясига олиб келади. Nature Neuroscience'да шу ҳақидаги маълумот тақдим этилди.

Мутахассислар уч ҳафта давомида хлорид натрийни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш эндотелиал дисфункция, мия қон оқимининг камайиши ва когнитив тизимдаги бузилишларга олиб келиши, лекин артериал қон босимини ўзгартирмаслигини қайд этишди.

Туз миқдори юқори бўлган парҳез ичакдаги Т-хелперлар сони ва улар томонидан интерлейкин-17 молекулаларининг ишлаб чиқарилишини оширади. Муаллифлар қон оқимидаги интерлейкин-17'нинг ўсиши мазкур парҳезнинг миядаги қон айланишига салбий таъсир кўрсатишини қайд этишди.

Олимлар сичқонларни кузатиш давомида шундай хулосаларга келишди. Олинган натижалар, муаллифларнинг таъкидлашича, одамларга ҳам мувофиқ келади. Мутахассислар кемирувчилар нормал овқатланиш режимига қайтган тақдирда, туз миқдори юқори бўлган парҳезнинг салбий натижалари чекинганини таъкидлашди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бир кунда 5 граммдан кўп туз истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Бу йилига тахминан 2,5 миллион ўлим ҳолатларининг олдини олиши мумкин.

Ташкилот маълумотларига кўра, сайёра аҳолисининг ярмидан кўпи ҳар куни 80-140 фоизга кўп хлорид натрий истеъмол қилади. Ортиқча туз инсон организмига асосан нон, қуруқ нонушта ва истеъмолга тайёр таомлар билан бирга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар