«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:32
ЎЗO‘Z

Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан танлов эълон қилди

18 янв, 15:30 6 278 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан танлов эълон қилди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева отаси таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан иншолари танлови ўтказилаётгани ҳақида маълум қилди.

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказмоқда.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.

Иншолар танлови қуйидаги мавзуларда ўтказилади:

1. “Мустақил Ўзбекистон давлати шаклланишида Президент Ислом Каримовнинг роли”.

2. “Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятда: Биринчи Президентнинг минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси”.

3. “Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи маънавий қадриятлари, миллий ғурури ҳамда қадр-қиммати, тарихи ва маданиятини қайта тиклашдаги ўрни”.

Муаллифлардан танланган мавзу моҳиятини тўлиқ очиб бериш ҳамда фикр-мулоҳазаларни изчил ва хатосиз баён қилиш талаб этилади.

Танловга юборилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан ўрганилади, таҳлил этилади ва баҳоланади.

Танлов ғолибларига қуйидаги совринлар топширилади:

1-ўрин. 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.

2-ўрин. 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.

3-ўрин. 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.

4-10-ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар – Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.

Иншолар ўзбек ёки рус тилида ёзилиши мумкин. Матн ҳажми 2000 сўздан (5 саҳифага қадар) ошмаслиги лозим. Иншолар info@fondkarimov.uz электрон манзилига юборилиши керак.

Ҳар бир қатнашчидан фақат битта иншо қабул қилинади.
Танлов иштирокчилари иншо билан бирга, шахсини ва Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таҳсил олаётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ва талаба гувоҳномаси) нусхасини юборишлари зарур.

Танлов ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали 2018 йил 18 январдан иншо топширишнинг сўнгги санасига қадар хабар бериб борилади.

Танлов 2018 йил 22 январдан 22 февралга қадар давом этади. Ғолибларни эълон қилиш санаси – 2018 йил 12 март.
Танлов шартлари билан Ислом Каримов номидаги Фонднинг расмий сайтида батафсил танишишингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар