«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:11
ЎЗO‘Z

Хуррак отишнинг давоси топилди!

17 янв, 19:04 19 121 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хуррак отишнинг давоси топилди! Хитойнинг «VVFLY Electronics» компанияси хуррак отишдан азият чекувчи инсонлар учун ноодатий «Snore Circle» гаджетини тақдим этди. У оддий ниқоб кўринишида ишланган бўлиб, уйқу вақтида кўзга тақиб олинади.

Краудфандинг платформасида ушбу қурилмани ишлаб чиқариш учун сўралган маблағ ҳозирнинг ўзида 874 фоиз миқдорида йиғилди, деб хабар берди «Xabar.uz».

«Snore Circle» ушбу компаниянинг шу турдаги тўртинчи қурилмаси ҳисобланади. Тўғрисини айтганда, улар бундан аввал «Bluetooth-гарнитура»ни эслатувчи симсиз наушникни таклиф этганди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, хурракка қарши ниқобдан фойдаланиш анча қулай ва самарали. Ундан фойдаланиш учун ниқобни шунчаки кўзга таққан ҳолда қувват тугмасини босиш кифоя: сокин уйқуга кафолат берилади.

Ниқоб одамнинг хуррагини юқори аниқликда пайқашга қодир датчиклар билан жиҳозланган. Фойдаланувчи хуррак отишни бошлаганида қурилма дарҳол 36 куч даражасида тебраниб, инсон миясига сигнал юборади. Натижада у хуррак отишдан тўхтайди.

Ниқобдаги барча маълумотлар смартфондаги мобил дастурга юборилади ва у орқали фойдаланувчининг уйқуси ҳақида батафсил маълумот тўпланади.

«Snore Circle»ни хориж онлайн дўконларидан 69 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 80
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 93
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар