«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 20:28
ЎЗO‘Z

Тожикистон криптовалюталар бўйича позициясини билдирди

16 янв, 14:30 4 973 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон криптовалюталар бўйича позициясини билдирди Тожикистон Миллий банки мамлакатда криптовалюталардан фойдаланиш бўйича биринчи марта расмий позициясини билдирди. «Молия институтлари тажрибасига таянган ҳолда, Миллий банк фуқароларни криптовалюталардан фойдаланиш билан боғлиқ таҳдидлар ҳақида огоҳлантиради», дейилади МБ ёзма хабарида.

ТР Миллий банки фикрига кўра, криптовалюталар, жумладан биткоинлар билан кўплаб амалиётлар аноним ҳолда ўтказилиши шубҳали операцияларга ҳам йўл очиб бериши мумкин. «Криптовалюта киберҳужумларга учраши ёки пулларни ювиш ҳамда терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин. Криптовалюталар эгалари ўртасидаги амалиётлар молия муассасаларининг иштирокисиз ўтиши ҳисобга олинса, жиноий ҳолатлар ҳам рўй бериши мумкин эканини истисно қилиш керак эмас, масалан, виртуал пуллардан фойдаланган ҳолда гиёҳванд ва психотроп моддалар реализацияси».

Тожикистонда криптовалюта айирбошлаш ва омонат, шунингдек ҳисоб-китоб учун расмий восита саналмайди. Мамлакатда барча молиявий операциялар фақат миллий валюта – сомонийда амалга оширилади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 74
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 52
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 115
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 58
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 32
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 73
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар