«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 19:58
ЎЗO‘Z

67 йил давомида бирга умр кечирган жуфтлик 1,5 соатлик фарқ билан бир кунда вафот этишди

15 янв, 01:03 7 297 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
67 йил давомида бирга умр кечирган жуфтлик 1,5 соатлик фарқ билан бир кунда вафот этишди Артур ва Дороти Хардинглар йигит 24, қиз 21 ёшда бўлган пайтлари турмуш қуришган эди. Салкам 70 йил бирга умр кечирган эр-хотинлар орасида бора-бора телепатик алоқа пайдо бўлди. Буни муҳаббат дея аташ керакми ёки мўъжиза, бироқ жуфтлик турли касалхоналарда ётганча 90 дақиқа фарқ билан бир кунда вафот этишди.

Буюк Британиянинг Манчестер штатида истиқомат қилган жуфтлик 1950 йилда оила қуришган. Улар бирга кечирган йиллари давомида 2 нафар фарзандни дунёга келтиришди, 4 нафар набирали бўлишди, 5 та чевара кўришди ва ҳатто эварали бўлиш арафасида эдилар.

Дороти бутун умр текстил фабрикасида меҳнат қилиб, нафақага чиққандан кейин тикувчилик билан овунди. Артур эса текстил соҳаси билан боғлиқ бўлган бизнесни бошқарарди.

Аёл саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади ва юрак ҳасталиги билан шифохонага ётди. Бироз ўтиб Артур ҳам ўпка ҳасталиги сабаб касалхонага тушиб қолди.

Янги йил байрами арафасида уларнинг аҳволи ёмонлашди. Шунда уларни алоҳида касалхоналарга жойлаштиришди. 9 январь куни тонгда Артур оламдан ўтди. Бувисининг ёнида ўтирган Роуз эса унга қадрдон турмуш ўртоғининг оламдан ўтгани ҳақида маълум қилди.

“Мен унга “Буви, энди кетсангиз бўлади” деб айтдим ва ўша ондан уни ҳаёт аломатлари тарк эта бошлади. Орадан ярим соат ўтиб эса вафот этди. Бирга ўтказилган йиллар давомида улар ўртасида телепатия юзага келган экан...дейди Роуз Хардинг.

Дарҳақиқат, бу балки муҳаббат, бирга ўтказилган йиллар, ҳурмат ва ишонч шарофати, бир-бирисиз яшашни истамаган икки инсон дуоларининг ижобати, балки Яратганнинг уларга кўрсатган марҳаматидир... Аёлнинг эридан аввалроқ эмас, айнан турмуш ўртоғидан кейин вафот этиши, токи унинг кетгани маълум бўлмагунча тинч ҳолда жон бера олмаслигида ҳам ўзига яраша маъно бордир балки...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 0
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 0
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 1
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 1
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • Бўлимлар