«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 22:36
ЎЗO‘Z

Кундузи ухлашга мойиллик носоғломликдан дарак беради

13 янв, 09:30 7 075 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кундузи ухлашга мойиллик носоғломликдан дарак беради Кундузи бироз ухлаб олишга эҳтиёж носоғломликдан дарак беради, деб ҳисобламоқдалар швециялик тиббиётчилар.

“Одамга кечаси 7-8 соат ухлашига қарамасдан, доимо уйқу билан дам олиш зарур бўлса, бу тизимда қандайдир носозлик борлигидан дарак беради. Бу, мисол учун, организмдаги қандайдир яллиғланиш, депрессия, ортиқча вазн ёки яна ниманидир етишмаслиги билан тушунтирилади”, деб айтди стрессни тадқиқ қилувчи институтда ишловчи профессор Турбьёрн Окерстедт.

Қоидага кўра, нормал тунги уйқу 7 соат давом этиши керак. Окерстердт томондан ўтказилган тадқиқот уйқу етишмаслиги (6,5 соат ва ундан камроқ) ва унинг меъёридан кўп бўлиши (9,5 соат ва ундан кўпроқ) у ёки бу тарзда юқорироқ ўлим даражаси билан боғланган.

“Кам ухлайдиганларга зарур тарзда тикланиш учун вақт етмайди. Бу иммун тизимига, қон ёғлари, қондаги шакарга салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга одам иш кунлари камроқ ухлаб, дам олиш кунлари бунинг ҳиссасини чиқарганда бундай салбий таъсирларни кузатмаганмиз”, деб айтмоқда профессор.

Бедор ўтган тундан кейин кундузги қисқа уйқу катта ижобий самара кўрсатиши мумкин. Электроэнцефалография қўллаш билан ўтказилган кузатувлар давомида кундузги уйқунинг 10-дақиқасидан кейин ижобий самара қайд қилинган.

Маълумки, қишда қор қанчалик кам бўлса, қоронғу одамларга шунча катта таъсир кўрсатади. Окерстедтнинг таъкидлашича, мияга тетиклик даражасини оширувчи ёруғлик зарур. Швеция каби давлатлар жойлашган, кун қисқа бўлган кенгликларда одамда унинг биологик соатлари рисоладагидек ишлаши учун ёруғ вақтни кўпайтиришга интилиш пайдо бўлади. Профессор буни амалга оширишнинг усулларидан бири сифатида қуёш кўпроқ бўлган иссиқ ўлкаларга ёки аксинча, қор бор бўлган шимолга сафар қилишни тавсия қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 125
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 204
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 57
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 104
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 59
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 267
  • Бўлимлар