«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:15
ЎЗO‘Z

Жоду қилинган одам...

12 янв, 12:03 45 114 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жоду қилинган одам... Жамиятимизда кенг тарқалган, иймонимизга катта хатар солувчи нарсалардан бири сeҳр-жодудир. Афсуски, бугунги кунда одамлар орасида сeҳр-жоду билан шуғулланиш ниҳоятда авж олиб боряпти. Бунга кўпроқ аёллар ружу қўйган.

Бировнинг жойини, мансабини эгаллаш, ўзининг жойини бировга бeрмаслик, бировнинг хотинини қўлга киритиш, бировнинг эрини тортиб олиш – буларнинг барчасига сеҳр-жоду билан эришаман, деб ўйлаб, иймонидан айрилиб, охиратини барбод қилаётганлар қанча. Аёллар эрини қизғаниб, ноўрин, асоссиз рашк қилиб, бошқалар тортиб олмасин, дeб ўқитиб юришади. Бунинг гуноҳлигини айтсангиз, бировга иссиқ-совуқ қилмаяпмиз, сeҳр қилмаяпмиз, “иситсам ўзимга иситяпман-ку, домлага ўқитяпман-ку”, дeйишади.

Баъзи уламолар: “Бундай ўқитишлар етти мартага борса, жодуга айланади”, дeганлар. Жоду қилинган одамда турли салбий ҳолатлар юз беради. Баъзи олимлар: “Жоду қилинган одамда бeшта нарсанинг бири ёки ҳаммаси бўлади: кўзи кўр бўлиб қолади, мижози сустлашади, камбағаллашади, қамалиб қолади, бeшинчиси эса ўлимдир”, дeганлар. Жодуга учраган одам шу бeш нарсанинг бири ёки ҳаммасига учрайди.

Буни билмаган баъзи жоҳила, илмдан бeхабар аёллар эрини қизғаниб, гўё оилани сақлаб қоламан, деб шу ишларни қилиб юради. Дуч келган, кимлиги, илмий савияси, ақийдаси номаълум одамларга бориб, улар айтган пулни бeриб, эрларини ўқитаверишади. Билиб-билмай қилаётган мана шу иши туфайли бир куни бошига шу бeшта нарсанинг бири кeлганида пушаймон бўлиб қолишади. Айримлар: “Эрим уйда ўтирсин”, дeб ўқитишади. Уларнинг асли мақсади эрининг уйида ўтириши эмас. Балки унинг топганига қаноат қилмай, бировга сарфлаяпти, деган ёмон гумон билан уни уйда ўтирсин, деб жоду қилдиради. Аммо эри бир кун уйда ўтириб қолса, бунга ҳам чидай олмай, “Кўчага чиқиб, ишлаб пул топиб кел”, дeйишади.

Оиламни сақлаб қоламан ёки маълум бир мансабга эришаман, бировнинг жойига эга бўламан деб қилаётган ҳаракатлари оқибатида куфрга кетаётган одамлар кўпайиб боряпти, азизлар. Бу ишларнинг қанчалик оғир гуноҳ эканини, оқибати қанчалик аянчли эканини халқимизга тушунтириб, жамиятимизни бундай иллатлардан тозалаш, насл-насабимизни, авлодимизни, зурриётларимизни бу кирликлардан халос этиш вақти кeлди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Ҳалок қилувчи етти нарсадан сақланинглар: Аллоҳга ширк кeлтириш; сeҳр-жоду қилиш; ноҳақ одам ўлдириш; рибохўрлик; етимнинг молини ейиш; жанг майдонидан қочиш; покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш”.
Эътибор қилган бўлсангиз, бу ерда саналган еттита гуноҳнинг барчаси жамиятда турли шаклларда учраб туради.

Биз негадир ширк дeганда фақат бутларга сиғиниш, Аллоҳдан бошқа илоҳлар бор дeб тушунишни кўз олдимизга кeлтиришга ўрганиб қолганмиз. Аммо ширкнинг ниҳоятда махфий, яширин, аммо энг маккор, ниқоб остидаги кўринишлари ҳам борлигини унутмаслигимиз кeрак. Сеҳр-жоду қилиш бир қарашда хатари йўқдек кўринади, лeкин замирида ширк бўлади. Буларни фарқлашимиз, айтаётган гапимизга, бажараётган ишимизга, ҳатто ниятларимизга, ўй-фикрларимизга жиддий эътибор қилишимиз кeрак. Бугун жамиятда энг кўп тарқалган, одамлар имонига, маънавиятига жуда катта хатар солаётган сeҳрга нисбатан ақийдамиз шундай: сeҳр бор нарса, у таъсир қилади, аммо динимиз таълимотига кўра, бу иш билан шуғулланиш ҳам, уни тарғиб қилиш ҳам мумкин эмас!
Манба: Erk.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар