«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:49
ЎЗO‘Z

Жасур Яхшибоев: "Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз"

12 янв, 07:30 7 314 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасур Яхшибоев: "Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Хитойга қарши ўйиндан олдин маҳаллий матбуот билан суҳбатда илк учрашувдаги хато ва камчиликлар ҳақида фикр билдирди ва Хитойга қарши учрашувга жамоа бошқача кайфиятда тушишини таъкидлади.

“Илк учрашувдаги хатолардан керакли хулосалар чиқара олдик. Умид қиламанки, бошқа бундай хато қилмаймиз. Хитойга қарши учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Учрашувнинг аҳамиятини билиб турибмиз. Биз мухлисларга яхши ва чиройли ўйин намойиш этишга ва албатта ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Яхшибоев.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси шунингдек, Хитой ёшлар терма жамоаси ва улар сафидаги футболчилар ҳақида фикр билдирди.

“Хитойликлар таркибида ажойиб ва тажрибали футболчилар бор. Айниқса, уларда техик жиҳатдан яхши шаклланган футболчилар кўп. Рақиб сафида бир нечта футболчи барчадан бироз ажралиб турибди. Биз уларнинг қандай савиядаги футболчи эканлигини биламиз ва уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди ярим ҳимоячи.

“Бу турнирдан мақсадимиз катта. Биринчи навбатда бу биз учун ўзига ҳос зинапоя. Биз ўзимизни кўрсата олсак, келажак учун ҳам катта фойда. Шунинг учун барчамиз боримизни бериб, ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Яхшибоев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 253
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 322
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 649
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар