«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:02
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Янгийўлдаги шифохонада нимани кўриб "...юрагимда қолди" деди?

05 янв, 23:21 8 491 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Янгийўлдаги шифохонада нимани кўриб "...юрагимда қолди" деди? Хабарингиз бор, бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди. Беморлар ҳолидан хабар олиб, тиббий хизмат сифати билан танишди.

Янгийўл туманида 262 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман тиббиёт бирлашмасининг илк биноси 1912 йилда қурилган. Сўнгги биноси 1979 йилда фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда биноларда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунга келиб шифо масканининг аксарият бинолари маънан эскирган. Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражаси ҳам замон талабларига жавоб бермайди. Оддий ҳолатларда ҳам беморлар пойтахтдаги тиббиёт масканларига қатнаб, муолажа олишга мажбур бўлмоқда.

Президент вазиятни ўз кўзи билан кўриб, хулоса чиқаришга, тегишли кўрсатмалар беришга ўрганган. У энг чекка туманлардаги вазиятни ҳам яхши билади. Одамларнинг муаммосини қуйи тизимда ишлаётганлар, масъул ходимларга қараганда Президент кўпроқ ўрганяпти, уларга жон деб қулоқ тутяпти, эшитишга, муаммоларини ўрганишга вақт топяпти. Муболағасиз айтиш мумкинки, Халқ ҳар масалада ўзи танлаган раҳбарга суяна оляпти, унга ишоняпти.

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда ҳам халқ тилидан гапирди. “Янгийўлдаги шифохонада беморлар чопонда ётганини кўриб, кўзимга ёш келди. Кроватлар, бинонинг аҳволи юрагимда қолди”, дейди давлат раҳбари.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар