«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 21:55
ЎЗO‘Z

Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида. Аҳвол оғир, вазият талаб даражасида эмас

05 янв, 21:38 9 257 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида. Аҳвол оғир, вазият талаб даражасида эмас Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди ва тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Бу ерда даволанаётган беморлар аҳволи, турмуш шароити билан қизиқди, улар билан мулоқот қилди.

Янгийўл туманида 262 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман тиббиёт бирлашмасининг илк биноси 1912 йилда қурилган. Сўнгги биноси 1979 йилда фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда биноларда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунга келиб шифо масканининг аксарият бинолари маънан эскирган. Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражаси ҳам замон талабларига жавоб бермайди. Оддий ҳолатларда ҳам беморлар пойтахтдаги тиббиёт масканларига қатнаб, муолажа олишга мажбур бўлмоқда.

“Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад одамларни рози қилиш, саломатлигини янада мустаҳкамлашдир. Жойлардаги аҳвол билан танишаётганимиз, тиббиёт муассасалардаги шароитларни ўрганаётганимиз келгусида ишларимизни тўғри йўлга солишда яхши самара беради”, деди Президент.

Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудуди салкам 10 гектарни ташкил этади. Давлат раҳбари бу ерда яқин келажакда 5 гектарда 20 дан ортиқ йўналишда хусусий, қолган қисмида давлат тиббиёт муассасаларини ташкил этиш, уларни энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Зангиота туманидаги “Highway Logistics” лигистика маркази фаолияти билан танишди. Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалласида меҳмон бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 2
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 77
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 58
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 2
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 1
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 3
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 145
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Бўлимлар