«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:47
ЎЗO‘Z

Простата бези билан боғлиқ муаммолар

04 янв, 16:06 22 248 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Простата бези билан боғлиқ муаммолар Ўттиз ёшдан ошган эркакларнинг асосий муаммоси ҳисобланмиш простата бези ҳақида маълумотлар билан тўлиқ танишинг.

Простата бези нима дегани?
Простата бези – мушакли без аъзоси бўлиб, қовуқ пуфаги остида жойлашган ва унга тирмашиб туради.

Простата безининг вазифалари:
Бу без шаффоф суюқлик ажратиб чиқаради. Бу суюқлик ажралиб чиқиб эякуляция (шаҳват чиқиши) жараёнида манийга аралашади ва ундаги сперматозоиднинг ҳаракатланиши ва ҳаётчанлигига шароит яратади. Чунки простата суюқлигида манийни суюқлаштирувчи фибринолизин ва фиброгенеза ферментлари мавжуд.

Ундан ташқари, простата бези уруғ ҳужайраларнинг ҳосил бўлишига туртки бериб, жинсий гормонларни ишлаб чиқарувчи мояк фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Простата ишлаб чиқарадиган суюқлик асаб-мушак тармоғи, руҳий фаолиятни рағбатлантиради, жинсий эҳтиёжни қўзғатади, эрекция ва эякуляцияга ҳамкорлик қилади.

Простата бези фаолияти қачон намоён бўлади?
Балоғат ёшидан бошлаб кексаликка қадар. Кексаликда жинсий безлар фаолияти сусайганда простата безининг фаолияти ҳам пасаяди.

Простата бези фаолияти бузулишига нима сабаб бўлади:

Простатит касаллиги нима?
Простата безининг яллиғланишидан келиб чиққан касаллик. Ҳозирги кунда дунё бўйича 73-90% эркак айнан шу касалликдан азият чекади. Простатитга нима сабаб бўлади? Сийдик пуфаги, сийдик йўли, тўғри ичак, қон томирлари, кичик тоснинг лимфа томирлари орқали простата безига инфексия тушиб яллиғланишга сабаб бўлади.

Простатит аломатлари:
- Простата безининг яллиғланиши аломатлари ўткир шамоллаш касаллик аломатлари сингари бўлиши мумкин. Бунда тана ҳарорати 38-39 даражагача кўтарилади; Ҳожат чиқариш давомида анусда қаттиқ оғриқ бўлади;
- Тез-тез сийдик қистаб, лекин сийдик томчилайди, холос;
- Сийиш оғриқ билан бўлади;
- Қовуқ бўшлиғи атрофида оғриқлар бўлади. Лекин кўп ҳолларда касаллик сурункали кечади ва бу ҳақида эркак билмай юриши ҳам мумкин.

Простатит нимага таъсир қилади?

Простатит туфайли простата бези ишлаб чиқарган суюқлик қонга сўрилмагани учун эркакда эрекция функцияси бузилади. Простатит оқибати қандай? Агар бемор вақтида шифокорга мурожаат этмаса, кейинчалик безда йиринг пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг сурункали ҳолати йиллар мобайнида эркак танасида яширин кечиб ўзини сездирмайди, лекин унинг оқабатида цистит (қовуқнинг яллиғланиши), пиелонефрит (буйрак яллиғланиши), везикулит (уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши), эпидимоорхит (мояклар яллиғланиши) касалликлари ривожланиши мумкин. Бу касалликлар эса эркакда бепуштликни юзага келтириши мумкин.

Простатитни даволаш

Даволашдан олдин қуйидаги текширувлар ўтказилади:


- Компютер орқали сканер;
- Уч томонлама ултратовушли ташхис;
- Иммунофермент муолажаси.

Сўнгги пайтларда простатитни даволашда вакумли трансуреталли аспирация усули қўлланилади. Унинг ичига трансуреталлик гипертермия, радиотўлқинли терапия, биорезонансли терапия киради.

Простатитни даволашнинг энг замонавий усуллари билан танишинг

Простатитни олдини олиш:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 92
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 331
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 131
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар