«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:36
ЎЗO‘Z

«Қамчиқ» довонида​ 44та машина қор уюмидан чиқариб олинди

28 дек, 11:20 6 287 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Қамчиқ» довонида​ 44та машина қор уюмидан чиқариб олинди 27 декабрь куни «Қамчиқ»​ довонида кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши натижасида автотранспорт воситаларнинг ҳаракати чекланган бўлиб, йўлни ҳаракат қисмини қордан тозалаш мақсадида транспорт воситалари оз-оздан ўтказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Қамчиқ» довонидаги тегишли хизматлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида автомобиль йўли қордан тозаланиб, соат 17.20да автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланиб, икки томонлама амалга оширилмоқда. Ҳаракатнинг вақтинчалик чеклов давомида, ҳайдовчи ва йўловчилар учун кутиш ва исиниш масканлари ташкил этилиб, жумладан, 70 нафардан ортиқ кишилар доимий фаолият кўрсатувчи постларга жойлаштирилган.

«1800 нафарга яқин киши 45та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилиб, иссиқ чой ва овқат билан таъминланди, улардан 29 нафар бола оналари билан «Она ва бола» хоналарига жойлаштирилди. 25 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди, 44та автотранспорт воситалари қор уюмидан чиқариб олинди, улардан 6 та автотранспорт воситалари эвакуатор ёрдамида техник таъмирлаш масканларига етказилди. Ҳаракатдаги стационар ёқилғи қуйиш шохобчаси ташкил этилди», дейилади хабар матнида.

Шунингдек, йўлнинг музлаши ва кўринишнинг ёмонлашиши сақланиб қолинишини инобатга олган ҳолда, ҳайдовчи ва йўловчилардан хавфсизлик қоидаларига риоя этиши сўралади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар