«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:46
ЎЗO‘Z

Тошкентга сифатсиз гўшт маҳсулоти етказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

26 дек, 06:22 8 126 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентга сифатсиз гўшт маҳсулоти етказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига етказиб берилаётган сифатсиз гўшт маҳсулотлари канали аниқланган. Дастлабки тергов-суриштирув натижаларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари — 1977 йили Қашқадарё вилоятида туғилган, Ҳ.Б. 10 йиллардан буён шу ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келган. Гарчи сифатсиз гўшт маҳсулотини истеъмол қилган кишилар ҳаёти хавф остида қолишини билса-да, жиноий гуруҳ аъзолари ўз ҳаракатини давом эттираверган.

Уюшган жиноий гуруҳнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан нуқта қўйилган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий ветеринар, қассоб ҳамда даллоллар орқали ўлиши аниқ бўлган бўлган касал чорвалар ва ҳаром ўлиб қолган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Ана шундай ҳар бир етказилган хабар учун 15 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўланган.

Сифатсиз гўшт маҳсулотига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ветеринария бўлими ходимлари Б.Э. ва Н.С. томонидан арзимаган 10–15 минг сўм эвазига сохта маълумотнома тайёрлаб берилган.

Гуруҳ аъзолари ҳар ойда килоси 10–15 минг сўм қийматидаги ўртача 25–30 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига етказиб келишган. Тошкентга келтирилиши назарда тутилган гўштларга, аввал, Зангиота туманида ташкил этилган яширин цехда кимёвий ишлов берилган. Кимёвий тозалаш ва чирой берилган гўшт бозорлар расталарига килосининг нархи 25–30 минг сўмдан чиқарилган.

Миллий хавфсизлик хизмати тезкор-қидирув ва тергов гуруҳи ходимлари томонидан аниқланган ҳолатга кўра, уюшган жиноий гуруҳнинг 16 нафар аъзоси қўлга олиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги реабилитация марказига келтирилган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ етказиб берган гўштлар Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Шайҳонтоҳур туманларида фаолият юритадиган айрим савдо марказларида, жумладан, «Эски Жўва» деҳқон бозори, «Асл сифатли таъм» МЧЖ, «Теген» дўконларида, ЯТТ «Мўминов Хусан Хурсанжонович»га қарашли сомсахона, якка тартибдаги тадбиркорлар «Файзиев Ф.З.»​, «​Касимов Г.Г.»​ ва бошқаларга тегишли қассобхоналарда сотувга чиқарилган. Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота ва Олмалиқ туманида ҳам шундай вазият кузатилган.

Маълум қилинишича, гуруҳ раҳбари Ҳ.Б. орттирган ноқонуний даромади ортидан ўзининг ҳамда яқин қариндошларининг номига 4 та автомашина, Тошкент ва Қашқадарё вилоятида уй, ресторанларни расмийлаштирган.

Айни пайтда уюшган жиноий гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгари Тошкентдаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона эшак гўшти ишлатмоқчи бўлгани фош қилингани ҳақида хабар берган эдик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар