Beeline Ғарбий ҳудудий филиал ҳудудида 3G тармоғи ҳажми кенгайгани ҳақида хабар беради. Навбатдаги тармоқ кенгайиши натижасида Хоразм вилоятида сигнал сифати яхшиланди.
“Урганч шаҳрида қўшимча база станциялари ўрнатилди. Уяли алоқа бозоридаги етакчиликни мустаҳкамлаган ҳолда, абонентларимизни ишончли ва сифатли алоқа билан таъминлаш учун мутахассисларимиз тармоқ ривожланиши ва унинг ҳажмини кенгайиши устида доимий равишда иш олиб бормоқдалар”, - деди Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов.