«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:58
ЎЗO‘Z

Селфига ишқибозмисиз? Унда буни ўқишингиз керак!

16 дек, 09:22 4 473 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Селфига ишқибозмисиз? Унда буни ўқишингиз керак! Ўзини суратга олиш (сельфи) ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиришга бўлган, енгиб бўлмас хоҳиш, ҳиндистонлик шифокорлар томонидан руҳий хасталик, деб топилди. Бу борада ўтказилган тадқиқотлар International Journal of Mental Health and Addiction журналида эълон қилинган.

“Селфитис” ибораси биринчи марта ўйлаб топилган янгиликларни ёритадиган сайтларда пайдо бўлган. Аммо, бугунги кунга келиб олимлар, селфига муккасидан кетишни касаллик, деган хулосага келишди.

200 нафар иштирокчидан иборат гуруҳдан олинган маълумотлардан фойдаланиб, олимлар кишиларнинг селфига қанчалик берилганини аниқлайдиган шкала ишлаб чиқишди. Бу ишлаб чиқилган шкала ёрдамида 400 нафар кўнгиллиларни синовдан ўтказишди. Селфига қарамликни аниқлайдиган 20 та саволдан иборат тўпламда, “Мен селфиларимни ижтимоий тармоққа жойлаштирсам ўзимни машҳур, деб ҳис қиламан”, “Агар мен селфиларимни ижтимоий тармоққа жойлаштирмасам, ўзимни тенгдошларимдан узилиб қолгандек ҳис қиламан”, каби саволлар ўрин олган.

Олимлар селфига қарамлик даражаларини қуйидагича белгилашди: ўзини бир кунда камида уч марта селфи қилади, лекин ижтимоий тармоққа жойлаштирмайди. Агар ижтимоий тармоққа жойлаштира бошласа, касалликнинг ўткир босқичи бошланади. Охирги босқич “селфитис” деб номланади ва одам ўзи назорат қила олмайдиган даражада, селфисини ижтимоий тармоққа жойлаштиришга узлуксиз эҳтиёж сезади. Бунда одам, бир кунда ўзини камида олти марта селфи қилади ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиради.

Селфитис билан касалланган бемор бу – бошқаларнинг диққат марказида бўлишни хоҳлайдиган, ўзига ишонмайдиган кишилардир. Улар ўзини селфига тушириш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш орқали ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва ўзини гуруҳнинг бир қисми, деб ҳис қилишига эришишади.

“Gazeta.ru” интернет нашрининг маълумотига кўра, олимлар умид қилишмоқдаки, ўзини селфи қилишга интилиш ҳам касаллик деб тан олинса, бу борада ҳам тадқиқотларни олиб бориш ва бундан азият чекаётган кишиларга ёрдам бериш имкони пайдо бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар