«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Шифокорлар юраги ташқарида бўлган чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишди

14 дек, 23:40 8 231 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шифокорлар юраги ташқарида бўлган чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишди Одатда бу патология ривожланган болалар туғруқ санасигача ҳам яшай олишмайди.

Чақалоқнинг онаси Наоми Финдли қизалоқда “юрак эктопияси” борлиги ва унинг юрак мушаги кўкрак қафасидан ташқарида бўлиши ҳақида ҳомиладорлик пайтидаёқ эшитган. Шифокорлар унинг яшаб кетишига умид йўқ эканлигини айтгандилар.

Шифокорлар Наомига ҳомилани олдириб ташлашни маслаҳат беришди. Аммо Наоми қизалоқдан воз кечмади. “Уни дунёга келтирганимдан кейин йиғлаганида, турмуш ўртоғим билан ўзим ҳам унга қўшилишиб йиғладик. Биз унинг яшаб кетишига ишонган эдик” дейди Наоми.

Хабарда айтилишича, чақалоқ дунёга келгач, уни инфекциялардан ҳимоялаш учун дарҳол пластик пакетга ўраб қўйишган ва лестерлик шифокорлар томонидан қаттиқ назорат қилиб турилган. Қизалоқ 3 ҳафталик бўлгач, 3 та операцияни бошдан ўтказди.

Натижада эса юрак ўз ўрнига қайтарилди ва чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди.

Бу ҳақида шифокор Фрэнсис Булок шундай дейди:
“Юраги ташқарига чиқиб туғиладиган чақалоқлар миллиондан биттага тўғри келади. Одатда бундай болалар она қорнидалигидаёқ вафот этишади ва бу менинг тажрибамдаги биринчи яшаб кетиш ҳолати!”




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 77
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 109
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 224
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 313
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар