«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар янги йил арафасида қаторасига 5 кун дам олиши мумкин

14 дек, 10:06 15 023 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар янги йил арафасида қаторасига 5 кун дам олиши мумкин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилда дам олиш кунларини тартибга солишга оид фармон имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев фейсбукдаги саҳифасида ёзган.
Фармонда Янги йил байрами арафасида 5 кун кетма-кет дам олиш куни белгиланиши мумкин.
Яъни, 2 январь куни дам олиш куни деб эълон қилинади, 6 январдаги дам олиш куни эса 3 январга кўчирилади.

Шунда қуйидагича кетма-кет 5 дам олиш куни пайдо бўлади:
30-31 декабрь – шанба-якшанба;
1 январь – Янги йил байрами;
2 январь – қўшимча дам олиш куни;
3 январь – шанбадан кўчирилган дам олиш куни.
Ўз навбатида, 6 январь, шанба куни иш куни деб, эълон қилинади.

Бу Фармон ҳафтасига расман 5 кун ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли бўлади. Шанба куни расман ишлайдиган ходимлар учун эса 3 кун кетма-кет, яъни 31 декабрь ва 1-2 январь кунлари дам олиш бўлади.

Шунингдек, мазкур фармон билан қолган байрамлар арафасида ҳам қўшимча дам олиш куни эълон қилиш ёки иш кунини кўчириш эвазига ана шундай кетма-кет дам олиш кунлари ташкил қилиш назарда тутилмоқда. Хусусан:
8 март арафасида 4 кун;
9 май арафасида 5 кун;
1 сентябрь арафасида 4 кун дам олиш куни бўлиши мумкин.

Қурбон ва Рамазон Ҳайити байрамларининг куни белгиланишига қараб худди шу каби кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар