«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:13
ЎЗO‘Z

Энергетик ичимликлар соғлик учун қанчалик зарарли?

08 дек, 13:08 28 981 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энергетик ичимликлар соғлик учун қанчалик зарарли? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қувватни оширувчи ичимликларнинг салбий таъсирлари ҳақидаги огоҳлантиришни эълон қилиб, ҳукуматларни унинг салбий таъсирини олиш юзасидан чоралар кўришга чақирди. Унда айтилишича, тобора оммалашаётган бу ичимлик одамларда бир қатор касалликларни келтириб чиқармоқда. Қуйида қувват ичимликларининг илмий исботини топган таъсирлари тўғрисида маълумот берамиз.

Юрак хуружи: Қувват ичимлиги таркибида кофеиннинг юқори миқдорда бўлиши бора-бора юрак саломатлигига таъсир қилади. У, айниқса, юракнинг қисқаришига олиб келар экан. Жаҳон миқёсида бу ичимликдан болалар зарар кўришмоқда. Спорт билан шуғулланмай, жисмоний фаол бўлмай туриб бу ичимликдан кунига 250 мл.дан ортиқ ичиш юрак фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Бош оғриғи ва мигрень: Тана қувват ичимлиги орқали озиқланадиган юқори миқдордаги кофеинга ўрганиб қолгач, унга эҳтиёж сезилиши билан бош оғрий бошлайди ва тобора кучаяди. Бу гўё гиёҳванд моддага ўрганиб қолишга ўхшайди. Агар кеча ичилганидан 50 мл кам ичимлик ичилса ҳам, бош оғриғи орқали тана бундан норози бўлади.

Бетоқатланиш ва асабийлашиш: Ортиқча кофеин инсон миясида безовталикни келтириб чиқаради. Ҳатто энергетик ичимликка муккасидан кетиш юқори даражадаги саросимага сабаб бўлади.

Уйқусизлик: Танага юқори миқдорда қувват киргач, одам қандай қилиб ухлаши мумкин? Уйқусизлик эса асаб тизимига салбий таъсир қилади, модда алмашинувини издан чиқаради, тушкунликка сабаб бўлади.

Инсулинга боғлиқ бўлмаган (2-тур) қандли диабет: Қувват ичимлиги таркиби шакарга ҳам бой бўлади. Ичимлик ошқозоности безининг инсулин ишлаб чиқарувчи тўқималарини зарарлайди ва ўлдиради.

Тобелик:
Айниқса, чўнтак қуриб қолганида бу ичимликка қарам бўлиб қолганларнинг ҳоли оғирлашади. Улар банги каби ўзларини билмай қоладилар.

Юқори қон босими: Кофеинга бой маҳсулотлар қон босимини оширади. Шундоқ ҳам, қон босими кўтарилиб турувчи одамлар бу ичимликка боғланиб қолишса, ҳаётларини хавфга қўйган бўладилар.

Кўнгил айниши ва бошқалар: Меъёридан ортиқ энергетик ичимлик овқат ҳазм қилишни қийинлаштириб, кўнгилни айнитади. Ичимлик тананинг сувсизланишига, тишларнинг емирилишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, қувват ичимлигидан кўп истеъмол қилиш тери касалликларини ҳам келтириб чиқаради.

Манба: erkak.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 92
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 331
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 131
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар