«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:21
ЎЗO‘Z

Замонамиз Золушкаси: Меган Маркл ҳақида нималарни биламиз?

03 дек, 11:00 9 764 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Замонамиз Золушкаси: Меган Маркл ҳақида нималарни биламиз? Бугунги куннинг энг келишган ва машҳур шаҳзодаларидан бири бўлмиш Гаррининг оддийгина оила фарзанди, устига устак актрисалик билан шуғулланувчи қизга уйланаётгани энг асосий янгиликлардан бирига айланди. Бир вақтлар Кейт Миддлтондек мулойим инсонни ҳам қийинчилик билан қабул қилган қироллик оиласи учун америкалик шаддод қизни келин қилиш қарори қандай бўлганини тасаввур қилаверинг. Шаҳзода Гаррининг уринишлари сабаб бугун акриса Меган Маркл ўз анъаналарига содиқ бўлган қироллик оиласига аъзо бўлиш арафасида турибди.

Меган 1981 йили Лос-Анжелесда дунёга келган. Унинг отаси режиссёр, онаси эса психотерапевт ва йога ўқитувчиси сифатида фаолият юритади.

Меган кино муҳлисларига кўплаб фильм ва сериаллардаги роллари орқали яхши таниш.

Ишониш қийин бўлса-да, қироллик оиласининг бўлғуси келини ва Буюк Британия қироличаси набирасининг юрагини забт этган бу қиз аввал турмуш қуриб ажрашган. Меган собиқ турмуш ўртоғи, кинорежиссёр ва продюсер Тревор Энгельсон билан 2 йил давомида бирга ҳаёт кечирган. Айнан мана шу ҳолат қироллик оила аъзоларининг бу никоҳга қарши чиқиши учун асос яратди. Аммо муҳаббат устун келган жойда ҳатто бунинг ҳам аҳамият йўқолар экан.

Меганнинг унаштирилиш узуги шаҳзода Гаррининг шахсан ўзи томонидан ишлаб чиқилди. Узук марказидаги олмос Ботсвандан, қолган олмослари эса Гаррининг марҳум онаси малика Диана коллекциясидан олинган.
Шов-шувли тўй 2018 йилнинг 26 май кунига режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 0
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар