«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Неча ёшда фарзанд кўрган маъқул?

01 дек, 18:32 28 633 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Неча ёшда фарзанд кўрган маъқул? — «Саломатлик» саҳифасини доим кузатиб бораман. Айтинг-чи, 38 ёшгача туғмаган аёлнинг бу ёшда ҳомиладор бўлиши хавфли эмасми? Аёллар биринчи фарзандини неча ёшгача туққани маъқул?
МАТЛУБА,
Бухоро вилояти.


Комилжон ЧОРИЕВ, гинеколог:
— Қиз бола тухумдонида тухум ҳужайралари мунтазам бир меъёрда етила бошлагандан, яъни ҳайз кўргандан бошлаб ҳомиладор бўлиши мумкин. Аёлларда бола туғишга қодирлик даври ўртача ўттиз йил (ўн олти ёшдан қирқ олти ёшгача) давом этади. Юқорида айтилгандек, аёл организмининг етилган даври йигирма икки-йигирма олти ёш ҳисобланади. Биринчи ҳомиладорлик шу даврга тўғри келса ва аёл шифокор назоратида бўлса, ҳомилани анча енгил кўтаради. Туғруқ ҳам бирмунча осон кечади.

Шифокорлар биринчи ҳомила йигирма саккиз ёшдан кейин бўлган ҳолларда ҳомилани кўтариш ҳам, туғиш ҳам нисбатан оғирроқ бўлишини ҳисобга олиб, бу ёшдаги аёлларни мунтазам назорат остига олишади. Лекин бу фақат биринчи ҳомилага тегишли. Биринчи фарзандини 22-26 ёшларда туққан аёл эса ундан кейинги болаларини йигирма саккизда ҳам бехавотир дунёга келтириши мумкин.
Айрим сабабларга кўра, аёл ёки эр узоқ вақт даволангандан сўнг муолажалар ижобий натижа бериб, ёши ўтиб қолганда, яъни 35-40 ёшда ҳомиладор бўлган ва эсон-омон қутулиб олган аёллар ҳам учрайди. Бундай ҳолларда шифокорлар ҳозирги замон табобатида аёлга ёрдам бериш мураккаб эмаслигини таъкидлашади. Бу ёшда фарзанд кутаётган аёллар ортиқча ҳаяжонга берилмаслиги, ўзларини эркин ҳис қилиши жуда муҳим.

Аксинча, жуда эрта, яъни ўн тўққиз-йигирмага кирмай туриб, бола кўришнинг асорати анча сезиларли бўлади. Чунки ёш аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан она бўлишга тайёр бўлмайди.
Шуни айтиш керакки, ҳомиладорлик фақат аёл организмидагина эмас, балки унинг руҳиятида ҳам муайян ўзгаришларга сабаб бўладиган жараён. Кўп нарса аёл психикасининг ўзига хослигига боғлиқ, албатта.
Ўта таъсирчан, атроф-муҳитга тез мослаша олмайдиган аёлларда ҳомиладорлик маълум асоратлар билан ўтиши мумкин. Ўзини босиб олган, сермулоҳаза аёлларда эса ҳомиладорлик ҳам, туғиш ҳам қарийб асоратсиз кечади.

Албатта, кўп нарса она бўлишга тайёрланаётган аёл яшаб турган шароит, оилавий муҳитга ҳам боғлиқ. Ўзи соғлом, эри меҳрибон, боз устига, бобо ва бувилар ҳам бўлажак набирани интизорлик билан кутаётган бир шароитда ҳомиладор аёлнинг ҳеч қандай руҳий толиқишларсиз эсон-омон қутулиб олиши, шубҳасиз. Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз, доимо ўзингизда бўлаётган ўзгаришларни гинекологингизга маълум қилиб туринг ва мунтазам равишда назоратда бўлишга ҳаракат қилинг. Бу сиз ва фарзандингиз учун жуда муҳим!

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 138
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 111
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 193
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 138
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 72
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар