«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

Европада 2050 йилда мусулмонлар аҳолининг 14 фоизини ташкил қилиши тахмин қилинмоқда

01 дек, 06:39 6 301 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европада 2050 йилда мусулмонлар аҳолининг 14 фоизини ташкил қилиши тахмин қилинмоқда АҚШнинг Pew Research Center маркази томонидан ўтказилган тадқиқот муаллифлари Европа Иттифоқида миграция нол даражада бўлганда ҳам, Европанинг умумий аҳолиси таркибида мусулмонларнинг улуши 2050 йилгача ошади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Экспертлар миграция даражаси билан боғлиқ ҳолда учта сценарийни тайёрлаган. Унга кўра, миграция нол даражада бўлганда мусулмонларнинг улуши ҳозирги 4,9 фоиздан 7,4 фоизга ўсади. Миграция даражаси ўртача бўлганда эса бу кўрсаткич 11,2 фоизни, юқори даражада эса 14 фоизни ташкил қилади. Муаллифлар ўртача ёки бироз юқори даражани ҳақиқатга яқин, деб ҳисобламоқда.

Тадқиқотда Европа Иттифоқи таркибига кирувчи 28 та мамлакат, шунингдек, Швейцария ва Норвегия ҳам ҳисобга олинган.

Мамлакатлар ўртасида мусулмонлар улуши кўпроқ бўлганлар Болгария (11,1 %), Франция (8,8 %), Швеция (8,1 %), Буюк Британия (6,3 %) ва Германия (6,1 %) ҳисобланади.

Европада 2016 йилда жами 25,8 миллион мусулмон бўлган, шу жумладан, Францияда 5,7 миллион ва Германияда беш миллион. Учинчи сценарийга асосан, Швецияда мусулмонлар сони 30,6 фоизгача (4,5 миллион), Германияда 19,7 фоизгача (17,5 миллион), Францияда 18 фоизгача (13,2 миллион), Буюк Британияда эса 17,2 фоизгача (13,5 миллион) ўсади. Мусулмонларнинг Европадаги умумий сони 75,6 миллион кишига етади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 2
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар