«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:50
ЎЗO‘Z

2018 йилда намунавий лойиҳалар асосида қарийб 20 минг арзон уй барпо этилади

01 дек, 06:10 15 686 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2018 йилда намунавий лойиҳалар асосида қарийб 20 минг арзон уй барпо этилади 2017 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда қолган масалалар билан бир қаторда аҳолига арзон ва қулай уй-жойлар барпо этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бу борада қишлоқ массивларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига асосан 2017 йил 15 минг шундай уй-жой қурилмоқда. Бу мақсадлар учун 2 триллион 35 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларга мувофиқ, қишлоқ аҳолисининг талаб-истаклари ва уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда қўшимча равишда 4 минг 610 намунавий уй қурилмоқда. Бунинг учун 574 миллиард сўм ажратилган.

Бугунги кунга қадар 10 минг 431 арзон уй-жой фойдаланишга топширилди. Қолган 9 минг 179 уй қурилиши декабрь ойида якунланади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ушбу уй-жойлар бўйича муҳтож оилаларга 1 триллион 620 миллиард сўмдан ортиқ ипотека кредитлари 15 йил муддатга ажратилмоқда.

Дастурни амалга ошириш натижасида 2017 йил 19 мингдан ортиқ қишлоқ оиласи шаҳардагидан қолишмайдиган шинам ва замонавий уй-жойга эга бўлади. 2018 йил ҳам қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қарийб 20 минг арзон уй барпо этилади.

Ўз навбатида, жорий йилда шаҳарларда намунавий лойиҳалар асосида 7 минг 919 хонадонли 191 кўп қаватли уй қурилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 4 минг 88 квартирали 102 кўп қаватли арзон ва қулай уй-жой қурилмоқда. Мазкур хонадонлар учун уй-жойга муҳтож аҳоли ва ёш оилаларга 20 йил муддатга 751 миллиард сўм миқдорида имтиёзли ипотека кредитлари тақдим этилмоқда.

Бугунги кунда 70 уйнинг қурилиш ишлари якунланди ва фойдаланишга топширилди. Жумладан, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 9 қаватли 162 хонадонли 4 та ҳамда пойтахтимизнинг Сергели туманида 2 минг 576 квартирага мўлжалланган 66 та кўп қаватли уй қуриб битказилди ва хонадон эгаларига калитлар топширилди. Қолган кўп қаватли уй-жойларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллик байрами арафасида ҳамда декабрь ойи охирига қадар фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Дастурни амалга ошириш натижасида 2017 йил 8 мингдан ортиқ шаҳар оилалари замонавий, шинам ва қулай хонадонларга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2018-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурининг янгиланган параметрлари тасдиқланди. Унга кўра, келгуси йилларда қуриладиган уйлар сони 1,5-2 баробар кўпайтирилган. Хусусан, 2018 йил жами 15 минг 172 хонадонга эга бўлган 365 та кўп қаватли уй қуриш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 56
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди 23 мар, 09:30 484
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар