«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:04
ЎЗO‘Z

Юз териси соғлом бўлиши учун 5 та тавсия

29 ноя, 07:31 6 563 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юз териси соғлом бўлиши учун 5 та тавсия Баъзилар кремлардан фойдаланиши, мунтазам равишда косметологга қатнашига қарамай, юз териси силлиқ эмаслиги ва гул-гул ёниб турмаслигидан шикоят қилади. Бироқ мутахассислар фикрича, бу оддий овқатланиш қоидаларига боғлиқ.

Биринчи тавсия: кўпроқ сув ичинг

Тоза сув тери гўзаллиги ва саломатлигини сақлашда алоҳида рол ўйнайди: айнан у тери ҳужайраларига кислород ва озиқ моддаларни етказади. Суюқлик етарли бўлмаса, организмнинг табиий детоксикация жараёни издан чиқади, ичаклар микрофлораси ўзгаради, қабзият юзага келади. Оқибатда тери қуруқ ва хира бўлиб, барвақт ажинлар тушади.

Моддалар алмашинуви жараёнини таъминлаш учун аёл киши кунига ўртача 1,5 литр сув ичиши лозим. Тери соғлом ва таранг бўлиши учун миқдорни яна 0,5 литрга кўпайтириш керак. Агар спорт билан шуғуллансангиз, яна камида қўшимча 1—2 стакан сув ичиш зарур.

Иккинчи тавсия: оддий озуқаларни истеъмол қилинг

Ниманидир ейиш-емасликка иккиланиб турган бўлсангиз, унинг таркибини ўқиб чиқинг. У қанчалик қисқа бўлса, юз терингиз учун шунча яхши. Таркибида кўп масаллиқлар бўлган, мураккаб тарзда тайёрланган, аччиқ, шўр, ширали таомлардан узоқ юриш зарур.

Учинчи тавсия: сабзавотлар билан дўстлашинг

Тери саломатлиги ва гўзаллиги учун янги узилган кўкатлар, сабзавот ва салатлар ейиш муҳимдир. Кўкат — витамин, фойдали клетчатка, зарур фермент ва фитонсидларнинг ноёб манбаси. Ҳар сафар овқат еганда сабзавотлар бўлиши жуда зарур, зеро айнан улар дуккаклилар, ёғсиз гўшт, товуқ гўшти, балиқ ва 2 литр тоза сув билан қўшиб истеъмол қилинганида организмнинг табиий детоксикациясини қайта тиклашга ёрдам беради. Натижада тери тозаланади ва гул-гул яшнайди.

Тўртинчи тавсия: рационингизга балиқни киритинг

Тери саломатлиги, ва умуман бутун организм учун энг зарур бўлган нарса — аминокислоталардан таркиб топган оқсилдир.

Минераллар, витаминлар ва ёғли тўйинган кислоталар миқдори бўйича балиқ парранда гўштини ҳам ортда қолдиради. Денгиз маҳсулотларида маълум бир аминокислоталар мавжуд, улардан бири гистидин бўлиб, у терининг юқори қатламларида намликни сақлаб қолишда иштирок этади.

Бешинчи тавсия: зарарли егуликлардан дарҳол ва бутунлай воз кечинг

Макарон, оқ гуруч, оқ нон, шакар ва ширали газланган ичимликлар инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтиради, натижада қондаги қанд миқдори ошади. Бу эса ўз навбатида теридаги тешикчалар бекилиб қолиб, ёғ безлари иши тезлашишига олиб келади. Қовурилган, дудланган, ёғли, консерваланган маҳсулотлар ва албатта фастфуддан воз кечиш тавсия этилади.

Манба: «Daryo»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 94
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 259
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 169
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 381
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар