«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:29
ЎЗO‘Z

"Жиннихонадан" қочган "жиноятчилар" Тошкент шаҳар ИИББ ни оёққа турғазди

27 ноя, 23:40 7 791 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Жиннихонадан" қочган "жиноятчилар" Тошкент шаҳар ИИББ ни оёққа турғазди 2017 йилнинг 20 ноябрь куни тахминан соат 09:10 да Тошкент шаҳар ИИББга Психиатрик шифохонадан жиноят содир этган ва шифокор назорат остида бўлган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақидаги маълумот берган эдик.

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимларининг “иссиқ изидан” тадбири натижасида ўша куннинг ўзида тахминан 6-7 соат вақт ичида улардан икки нафари Рашидов Маъруф ва Ҳамроев Аҳрор, орадан бир кун ўтиб эса Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ҳудудида қидирувдаги “учинчи шахс” Омонов Шерқул қўлга олинган эди.

Бугун соат 16:20да Тошкент шаҳар ИИББ матбуот конференцияси залида, ОАВ ходимлари учун навбатдан ташқари матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев Психиатрик шифохонадан қочиб кетган ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинганлар мавзусига эътибор қаратди.

- Биласизки, Тошкент шаҳри кўп миллионли аҳоли яшайдиган, ҳар куни минглаб меҳмонларни қабул қиладиган пойтахт шаҳардир. Шундай катта шаҳарга қочиб чиқиб кетган жиноятчи, Психиатрик шифохона даволанувчисининг қўл уриши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракати оқибати жиноят билан якунланиши мумкин. Жумладан, Тошкент шаҳри ИИББ ходимлари, эътибор беринг қайтараман, ИИББ даги бор ходимларимиз тезкор-қидирув тадбирига жалб қилинди. Чунки, биринчи навбатдаги жиноятчи ҳимоясиз ёш болалар, аёллар, кекса кишиларга зарар етказиши мумкин эди ва биз буни олдини олиш учун максимал куч сарфладик. Тошкент шаҳар ИИББнинг бошлиғи Қурбонов Баҳодир Низомович тадбир якунига қадар, яъни 27 соат давомида воқеаларни шахсан ўзи назорат қилиб борди. Бизнинг мақсадимиз, сизнинг тинчлигингизни сақлаш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари тинчлиги, осойишталигини сақлашдир, - деди, Дониёр Тошхўжаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар