«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:44
ЎЗO‘Z

Швейцария қишлоғига янги кўчиб борганларга катта миқдорда пул тўланиши маълум қилинди

22 ноя, 22:25 6 582 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Швейцария қишлоғига янги кўчиб борганларга катта миқдорда пул тўланиши маълум қилинди Швейцариянинг Вале кантони Альбинен қишлоғида шу йилнинг 30 ноябрь куни овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. У маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органининг янги сиёсатига бағишланади. Қишлоқ бошқа шаҳар ва мамлакатлардан кўчиб келиш истагини билдирганларга пул таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Оила ёки шахс Альбиненда уй сотиб олишга ёки қуришга қарор қилса, ёши катта кишининг ҳар бирига 25 минг Швейцария франки (203 079 000 сўм) ва ёш бола учун 10 минг франк (81 231 400 сўм) бериш назарда тутилмоқда. Бу тўғрисида Kun.uz маълум қилди.

Дастурда иштирок этишни хоҳлаган номзод 45 ёшдан катта бўлмаслиги ҳамда қишлоқда камида 10 йил яшашга розилик бериши керак. Бунда кўчмас мулк қиймати камида 200 минг франкни ташкил этиши ва доимий яшаш уйи бўлиши шарт.

Бу чора қишлоқ келажагига сармоя ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимият органи янги келганларнинг солиқ тўлаши, қурилишга пул тикиши ва қишлоқ дўконида харидларни амалга ошириши орқали фойда кўришни режалаштирган. Ёшлар эса қишлоққа ҳаётни қайтаради. Ҳаммаси режадагидек бўлса, маҳаллий мактаб ҳам фаолиятини қайта бошлайди.

Айни вақтда бу ерда атиги 240 киши истиқомат қилади, сўнгги йилларда доимий яшовчиларнинг кўпи қишлоқни тарк этди. Айниқса, ёш оилалар кўчиб кетмоқда. Қолган фуқаролар қишлоқ кенгашидан Альбинен келажагини қандайдир йўл билан таъминлашни талаб қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 1
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 127
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 683
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 712
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 189
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар