«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

Дўлананинг фойдали хусусиятлари

19 ноя, 15:14 23 507 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дўлананинг фойдали хусусиятлари Ўлкамизда дўлананинг уч тури истеъмол қилинади. Фармацевтика саноатида асосан қизил, сариқ рангли дўланадан фойдаланилади. Дўлана мевалари турига қараб, қизил, сариқ ва қора рангли бўлади. Унинг барги, гуллари ва мевалари шифобахшдир.

Дўлананинг бир ҳовучи истеъмол этилса, кун бўйи кишининг нафақат ташналик балки очликда ҳам асқотиб, унга яхши кайфият, бардамлик ва қувват ҳам ҳадя этади. Шу боисдан бўлса керак, дўланани лотин тилида "гратас" (кучли) деб атайдилар.

Дўлана меваларининг таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ, флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар каби моддалар мавжуд. Ўзбекистон шароитида ўсадиган дўлананинг баъзи турларида В1, В2, РР, С, Е витаминлари борлиги аниқланган.

Абу Али ибн Сино дўлананинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида бундай деб ёзган: "Дўлана сафрони сўндиради. Бошқа меваларга қараганда суюқликларнинг оқишини кучлироқ тўхтатади. Ич кетишини бартараф қилади ва сийдик тутилишидан сақлайди".

Кўпгина жаҳон халқлари халқ табобатида дўлана ич кетишида, толиқишда, ақлий ҳорғинликда, уйқусизликда, асабийлашганда, юрак оғриганда, климакс даврида, ревматизм асоратидан пайдо бўлган ревмокардитда, атеросклерозда, қон босими ошганда, бош айланиши, йўталда истеъмол қилинади.

Ҳозирги кунда фармацевтика саноатида дўлана гулларидан тайёрланган тиндирма ва турли бошқа гиёҳлар билан бирга тайёрланган дори воситалари атеросклероз, невроз, асаб тизими ва юрак қон томир касалликларида кенг фойдаланилмоқда.

Эслатма:
Дўланани оч қоринга истеъмол қилмаслик керак. Чунки, у ичакни қисиб (спазм) қайт қилдиради. Бу мевани истеъмол қилгандан ке­йин устидан совуқ сув ичиш мумкин эмас, акс ҳолда у меъда-ичак санчиғига сабаб бўлишини унутманг.
Шунингдек, уни ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарарли бўлиб, меъда-ичакни заифлаштириб, қуланж (колит) хас­талиги, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.
Меванинг қайнатма, дамлама, қиём ва ундан тайёрланган препаратлар билан даволаниш фақат шифокор маслаҳати билан ва унинг назорати остида қўлланиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 125
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 110
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 192
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 138
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 71
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар