«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

Дунёда инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операция ўтказилди

17 ноя, 22:52 9 140 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёда инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операция ўтказилди Хитойда инсон бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги илк операция бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, операция мурдада ўтказилган ва 18 соат давом этган. Жараён давомида умуртқани, асаб толалари ва қон томирларини тиклашга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда «The Telegraph» нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Операция муваффақиятли ўтганини уни ўтказган италиялик жарроҳ Сержо Канаверо Венадаги матбуот анжуманда маълум қилди. Операция Харбин тиббиёт университетининг доктор Жэнь Сяопин бошчилигидаги жамоаси билан биргаликда ўтказилган. Канаверонинг айтишича, бу операциядан кейин тирик одамга бош кўчириб ўтказиш янада ҳақиқатга яқинлашди ва у яқин орада ўтказилади.

2016 йилда нейрожарроҳ бош кўчириб ўтказиш операциясидан ўтган сичқон ва ит видеосини намойиш қилган. Жонзотларда ўтказилган тажриба давомида полиэтиленгликоль моддасидан фойдаланилган. Бу модда орқа миянинг шикастланган қисмларига киритилган ва минглаб нейронлар ўртасида алоқани тиклашга кўмак берган.

Мурдада операция ўтказиш нейродегенератив касалликдан азият чекувчи россиялик дастурчи Валерий Спиридоновга бош кўчириб ўтказишга тайёргарлик доирасида ўтказилган. Бироқ бу операция амалга оширилиши бўйича ишончли далиллар йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 1
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 127
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 683
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 712
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 189
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар