«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

… 53-59 абоненти: "Мен севган йигит бошқасига унаштириляпти…"

17 ноя, 11:40 16 366 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
… 53-59 абоненти: "Мен севган йигит бошқасига унаштириляпти…" — Мен дугонамнинг тўйида бир йигитни учратиб қолдим. Аниқроғи, у куёвжўра эди, мен эса келиннинг ўртоғи, яъни дугонамга ҳамроҳлик қилардим. У менга тинимсиз қараб қўяр, баъзан кўзини узмасди. Мен бундан жуда ноқулай ҳолатга тушардим. Ёр-ёр садолари остида тўйхонага кираётганимизда ҳам у мендан кўз узмади. Тўй бошланганида эса мени рақсга таклиф қилганди, у ўйлаган қизлардан эмаслигимни айтиб, бақириб бердим.

Нотаниш йигит индамай, мендан узоқлашди ва ўша куни кечқурун қўнғироқ қилди. Кейин билсам, телефон рақамимни тўй куни дугоналаримдан олган экан. Мени севишини айтиб, тинимсиз қўнғироқ қилаверди. Бошида унга қаттиқ-қаттиқ гапирган, ҳатто ҳақорат қилсам-да, бора-бора унга боғланиб қолдим. У мени севишига ишонтира олди. Энди мен ҳам унга кўнгил қўйгандим. Аммо орадан маълум вақт ўтиб, унинг муомаласи ўзгарди. Мендан совиб бораётгандек эди. Гаплари ҳам аввалгидек эмас, истар-истамай гапирарди. Қўнғироқ қилсам, доим кимлардир билан гаплашаётган бўларди. «Ким билан гаплашяпсиз?» десам, «Дўстларим, қариндошларим» деб баҳона қиларди. Кейин билсам, у бошқасини топган экан.

Шундай кунларнинг бирида у менга қўнғироқ қилиб, мени севмаслигини, шунчаки ўрганиб қолганини айтди. Соддалигим туфайли унга ишонганимни таъкидлаб, бунинг учун узр сўради. Бошида гапларини ҳазилга йўйдим, аммо ота-онаси уни қариндошига унаштирмоқчи эканлигини айтганида бу гаплар ҳақиқатлигини англадим. У билан алоқаларим батамом узилди. Ота-онам мени турмушга беришмоқчи, лекин бошқа йигитга кўнгил қўёлмасам-чи? Нима қилишни билмаяпман. Аммо шундай бўлса-да, ўша йигитга бахт тилайман.
Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар