«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:30
ЎЗO‘Z

Telegram'га фотоальбомлар, "Танланганлар" ва каналлар қидируви қўшилди

16 ноя, 02:10 7 723 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram'га фотоальбомлар, "Танланганлар" ва каналлар қидируви қўшилди Telegram мессенжери жамоаси Android- ва iOS-қурилмалар учун янгиланган иловасини тақдим этди. 4,5 версияда оммавий жўнатишда видео ва суратлар алоҳида альбомларга ажратилади (ҳар бирида 10тадан), хабарларни қабул қилувчи эса улар ҳақида бир неча эмас, бир мартагина хабардор қилинади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Энди жўнатилаётган сурат ва роликлар миниатюралардан иборат чиройли тўрга айлантирилади, уларни жўнатаётган одам қайси кетма-кетликда кўрсатилишини ҳам белгилаш имконига эга. Профиль суратлари ҳам шу тарзда ташкиллаштирилади.

Бундан кейин муҳим хабарларни танланганлар сафи - фойдаланувчининг персонал "булути"га қўшиш имкони мавжуд, бу ерда мультимедиа контенти ҳам сақланиши мумкин. "Танланганлар"га "Чатлар" орқали ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, мессенжер ишлаб чиқувчилари қидирув алгоритмларини ҳам яхшилашди, бу сизни қизиқтирган оммавий каналлар, гуруҳлар ва чат-ботларни тезроқ топиш имконини беради. Энг машҳур канал ва ботлар доим олдинги қаторларда кўрсатилади.

Каналлар маъмурларига муҳим ёзувларни рўйхат бошига маҳкамлаш имкони берилди.

Telegram'нинг янги версияси iPhone X эгаларини хурсанд қилади: мессенжер интерфейси созламалар экрани ва чатлардаги контекст меню Apple'нинг янги смартфонига мослаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 46
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 479
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар