«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон дзюдочилари Бангкокда 13 та медални қўлга киритди

13 окт, 14:02 6 534 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон дзюдочилари Бангкокда 13 та медални қўлга киритди Бангкокда кадетлар ва ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

Ўзбекистон терма жамоаси кадетлар ва ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 13 та медални қўлга киритди, деб хабар қилади мамлакат Дзюдо федерацияси.

Кадетлар ўртасидаги мусобақаларда Ўзбекистон учта олтин, битта кумуш ва тўртта бронза медали олиб, медаллар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринга олтита олтин медаль билан Қозоғистон термаси кўтарилди. Хитой Тайбэйи жамоаси эса учинчи ўринни олди.

Мусобақаларда Ўзбекистон кадетлар жамоасидан 8 нафар ўсмир йигит ва 5 нафар қиз иштирок этди. Шоҳсупанинг энг юқори поғонасига финал баҳсларида эронлик Жовад Муродийни енгган Жасур Содиқов (73 кг.гача), қирғизистонлик Эрлан Шеровнинг курагини ерга теккизган Шерхон Тўрабоев (81 кг.гача) ва ҳиндистонлик Пинки Балхарадан устун келган Санобар Султонова (52 кг.гача) кўтарилишди.

Ягона кумуш медалга 66 кг.гача вазн тоифасида Ғолибжон Сулаймонов сазовор бўлди. Аловиддин Жўрақобилов (90 кг.гача), Гулнур Муратбаева (44 кг.гача), Нодира Йўлдошева (70 кг.гача) ва Дилноза Камолова (70 кг.дан ортиқ) умумий жамғармага бронза медалларини тақдим этди.

Ўзбекистон ўсмирлари 4 та кумуш ва битта бронза медали билан медаллар сони бўйича еттинчи ўринни банд этди. Артём Штурбабин (60 кг.гача) ва Маҳлиё Маннонова (57 кг.гача) терма жамоага кумуш медаллар олиб берди. Мусобақаларнинг сўнгги куни Бекмурод Олтибоев (100 кг.гача) ва Ренат Назмитдинов (100 кг.дан ортиқ) шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади, Илҳомжон Фармонов (90 кг.гача) бронза медалини қўлга киритди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 1
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 712
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар