«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 15:48
ЎЗO‘Z

Трамп Обаманинг Путин билан нима сабабдан муносабат ўрната олмаганини тушунтирди

12 ноя, 16:56 5 177 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп Обаманинг Путин билан нима сабабдан муносабат ўрната олмаганини тушунтирди АҚШ президенти Дональд Трамп аввалги президент Барак Обамадан фарқли равишда, у ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ажойиб муносабатлар ўрнатилиши мумкинлигини айтди. Трампнинг айтишича, Обама “кимё”га эга эмаслиги сабабли буни уддалай олмаган.

“Фикримча, менда президент Путин билан ажойиб муносабатлар ўрнатилиши мумкин ва бу иккала томон учун ҳам ажойиб бўлади. Ҳиллари бунга уриниб кўрди, бироқ муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда ҳеч ким гапирмаяпти... У аҳмоқона “қайта юкланиш” тугмасини яратди ва ўзини кулгуга қўйди”, деб айтди Трамп.

Трамп бунда собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия ташқи ишлар вазирига “қайта юкланиш” рамзий тугмасини туҳфа қилганини назарда тутган. Унда русча “перезагрузка” сўзи ўрнига “перегрузка”, яъни “ҳаддан ортиқ юклаш” деб ёзилган бўлган.

“Обама ҳам бу борада муваффақиятсизликка учради. Уддалай олмади, чунки “кимё” бўлмаган. Улар орасида тўғри “кимё” бўлмаган. Биласизми? Мен буни тушунаман, чунки менда ҳам баъзи одамлар билан “кимё” йўқ. Масалан, сизлардан баъзиларингиз билан”, деб юзланган Трамп ОАВ вакилларига.

“Обамада Путин билан нотўғри “кимё” бўлган. Ҳиллари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, у буни умуман эплолмасди”, деб қўшимча қилган Трамп.

Трамп “кимё” деганда кимёда моддаларнинг бир-бири билан реакцияга киришиш-киришмаслигини назарда тутган бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 1
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 3
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 3
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 2
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 2
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Бўлимлар