«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:18
ЎЗO‘Z

Uber учар таксиларни бошқариш марказини яратиш учун NASA билан шартнома тузди

08 ноя, 19:21 6 218 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Uber учар таксиларни бошқариш марказини яратиш учун NASA билан шартнома тузди Uber компанияси NASA билан шартнома имзолади — келишувга мувофиқ, космик агентлик учар таксиларни бошқариш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бу ҳақда Uber Elevate сервисининг 8 ноябрь куни Лиссабонда бўлиб ўтган тақдимотида маълум қилинди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Шартнома бўйича, NASA шаҳар ҳаво кенгликларида ҳаракат қилувчи юзлаб ёки минглаб учар қурилмаларни кузатиш ва бошқариш муаммосини ҳал қилиши лозим. Такси йўналишларини шундай белгилаш керакки, улар аэропортлар ва мавжуд диспетчерлик хизматларининг ишига халал бермаслиги лозим.

Тақдимотда Uber йўловчилари конвертоплан тамойили асосида парвоз қилувчи учар қурилмадан фойдаланаётгани акс этган видеороликни намойиш этди — қурилма қанотларидаги винтлар дастлаб машинани юқорига кўтаради, сўнг бурилиб, уни худди самолёт каби олдинга юргизади.

Uber вакилларининг қайд этишича, компания учар қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди, балки улар учун зарур инфратузилмани тайёрлайди. Бу масалада компания ҳамкори бўлиши мумкин бўлганлар орасида Boeing, Embraer, Mooney ва Bell Helicopter бор.

Uber Elevate’нинг илк синови 2020 йили Лос-Анжелесда ўтказилиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар