2015 йилда Ўзбекистонда пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилдаги даражада сақланиб қолади ва 1 млн тоннага яқинни ташкил қилади, деб айтди 7 октябрда журналистларга "Ўзпахтасаноат" уюшмаси бошқарув раиси биринчи ўринбосари Маҳмуд Бобожонов.
Расмий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда пахта толаси 2014 йил натижаларига кўра, 2013 йилга нисбатан 0,7 фоизга, яъни 1,095 млн тоннагача ошди. Толанинг ўртача чиқиши 33,23 фоизни ташкил қилган.
Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда 6-ўринни ва уни экспорт қилиш бўйича 3-ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқарилган 60 фоиз пахта толаси ташқи бозорларга етказилади. Ўзбекистонда пахта мавсуми сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади.