«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:39
ЎЗO‘Z

Хитойда 2035 йилга келиб кекса одамлар сони 400 млн дан ошади

29 окт, 21:32 5 565 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда 2035 йилга келиб кекса одамлар сони 400 млн дан ошади Хитойда 2035 йилга келиб 60 ёшдан катта одамлар сони 400 млн дан ошади. Бу ҳақда 29 октябрда Хитой жамоатчилик хавфсизлиги уюшмаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар берди.

"Бизнинг давлат 2000 йилда "кексаётган жамият"га эга давлатлар тоифасига тушган. 2000 йилдан кейин Хитойда кекса ёшли аҳоли ҳар йили 10 млн кишига ошиб борган", деб айтган уюшма раҳбари Чжэн Гунчэн.

Унинг таъкидлашича, Хитойда айни дамда 240 млн кекса киши бор. Бу ижтимоий қатлам борган сари кўпаймоқда, бу эса давлат бюджети, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимига юкламани оширади. Мутахассиснинг айтишича, Хитой борган сари кекса одамларни парваришлаш бўйича яхши шаклланган миллий стратегияга эҳтиёж сезмоқда.

"Бизнинг давлатга кексалар ҳуқуқлари самаралироқ ҳимоя қилиниши учун юридик меъёрлар тизимини қайта кўриб чиқиш талаб этилади", деб қўшимча қилган мутахассис.

Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда Хитойда меҳнатга лаёқатли ёшдаги (15 ёшдан 64 ёшгача) аҳоли сони тахминан 1 млрд кишини ташкил қилади. Хитой оилани режалаштириш уюшмаси прогнозларига кўра, 2030 йилга келиб меҳнатга лаёқатлилар сони 958 млн кишигача, 2050 йилда эса 827 млн кишигача камайиб кетади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар