«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:18
ЎЗO‘Z

Wal-Mart товарларни сканерловчи роботларни ишга ёллайди

28 окт, 07:12 6 059 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Wal-Mart товарларни сканерловчи роботларни ишга ёллайди Дунёнинг энг йирик Wal-Mart савдо тармоғи роботлар партиясини ишга ёллайди. Автоном қурилмалар дўкон расталаридаги товарларни сканерлайди, уларнинг бор ёки йўқлиги, уларнинг этикеткаларидаги хатоларни аниқлайди. Компанияда таъкидланишича, роботлашган ходимлар одамларга нисбатан 50 фоиз самаралироқ ишлаб, сканерлаш жараёнини уч карра тез амалга оширар экан.

Товарларни сканерловчи роботлар Америка савдо белгисининг Арканзас, Пенсильвания ва Калифорниядаги бир неча дўконларида синовдан ўтказилмоқда. Роботлаштирилган қурилмалар вақт ўтган сари бутун Америка бўйлаб 50 савдо нуқталарида пайдо бўлади. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Автоматлаштирилган ходимлар товарларнинг расталарда бор ёки йўқлиги, этикеткалар текшируви билан бир қаторда қайси товарлар етишмаётганини аниқлайди.

Wal-Mart бу вазифаларни бажариш учун Bossa Nova Robotics роботларини ишга ёллади. 61 см'ли ҳаракатланувчи бу қурилмалар штрих-кодларни сканерловчи ва расталардаги предметларни таний олувчи камералар билан жиҳозланган. Робот хато аниқласа ёки товарларнинг тугаётганини кўрса, дўкон ходимларини бундан хабардор қилади.

Робот мустақил равишда ҳаракатланади ва 3D-камера ёрдамида мўлжал олади. Унинг йўлида тўсиқ пайдо бўлса, қурилма техниклар билан боғланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 47
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 104
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар