«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:11
ЎЗO‘Z

Самарқанд вилоятидаги дорихоналар лицензияси янгиланмоқда

27 окт, 18:56 8 369 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд вилоятидаги дорихоналар лицензияси янгиланмоқда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 июлдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Қарорда дорихоналар фаолиятини ташкил этиш бўйича янгидан жорий этилган талабларга асосан уларнинг дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бўйича амалдаги лицензияси 2018 йил 1 январга қадар қайта расмийлаштирилиши шарт экани белгиланган. Қайта расмийлаштириш ишлари янги лицензияловчи орган – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу мақсад учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тузилмасида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шўъбалари ташкил этилди.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шўъбасида ҳам қайта лицензиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозиргача «Ягона дарча» марказлари орқали вилоятдаги 140 дан ортиқ дорихонани қайта лицензиялаш учун ариза қабул қилинди. Ўндан ортиқ ариза нотўғри расмийлаштирилгани боис қайта топшириш учун қайтарилди.

Вилоят комиссияси айни пайтгача 47 дорихона муассасасига дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланиш учун лицензия берди. Ушбу лицензияларнинг 26 таси «Самарқанд дори-дармон» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган ижтимоий дорихоналар ҳисобланади.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи 900 га яқин дорихона мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар