«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:41
ЎЗO‘Z

Бугун Тошкентда “Ипак йўлида туризм” халқаро сайёҳлик кўргазмаси иш бошлайди

05 окт, 14:41 9 452 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун Тошкентда “Ипак йўлида туризм” халқаро сайёҳлик кўргазмаси иш бошлайди Тошкент шаҳрида 5-7 октябрь кунлари XXI "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади. Жорий йилда "Ипак йўлида туризм - 2015" экспозициялари замонавий Ўзбекистон кўргазма комплексининг 2 минг квадрат метрли 1- ва 2- павильонлари ҳамда ёзги очиқ майдонда намойиш этилади.

Мазкур павильонларда етакчи сайёҳлик фирмалари, меҳмонхона комплекслари, “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг ҳудудий бўлимлари ва турли мамлакатларнинг сайёҳлик соҳасида фаолият олиб борувчи хусусий компаниялари ўз сайёҳлик дастурларини намойиш этишади, дея хабар бермоқда “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати.

Мазкур тадбирда 700дан зиёд компаниялар, жумладан, сайёҳлик ташкилотлари, меҳмон уйлари, меҳмонхона ва меҳмонхона тармоқлари, авиакомпаниялар, Доминикан Республикаси, Малайзия, Сингапур, Қозоғистон, Тожикистон, БАА, Туркия, Латвия, Словакия, Ҳиндистон, Таиланд, Туркманистон, Франция, Хитой, Испания, Вьетнам сингари турли давлатларнинг суғурта компаниялари иштирок этади.

Кўргазма доирасида миллий сайёҳлик маҳсулотларининг профессионал харидорлари учун “Hosted Buyers” дастури, В2В шаклидаги бизнес-учрашув, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Маданий меросни сақлаш ва унинг Ўзбекистон туризмидаги улуши” мавзусида Халқаро конференция ташкил этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 7000 дан зиёд тарихий, меъморий ва археологик обидаларга эга. Уларнинг кўпчилиги Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида жойлашган.

Уларнинг 140 таси ЮНEСКО томонидан муҳофаза қилинадиган тарихий ёдгорликлар қаторига киритилган.
Юртбошимиз ташаббуси билан 1995 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган "Ипак йўлида туризм" номли Тошкент халқаро сайёҳлик кўргазмаси етук мутахассислар томонидан илғор халқаро тадбир сифатида баҳоланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан эътироф этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 235
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар