«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

Эрта ва тез уйғонишнинг 6 усули

24 окт, 20:17 7 624 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрта ва тез уйғонишнинг 6 усули
Иш куни ва бир олам юмушлар сизни кутиб турганда юмшоққина ўрнингиздан туришга ҳам эринасиз, гоҳида. Албатта, бу ҳолат ҳар бир инсон учун табиий ҳисобланади. Аммо тез ва эрта уйғонишга қатъий қарор қилган бўлсангиз, бизнинг маслаҳатлар айнан сизга бағишланган!

1. Ошхонага йўл олинг!
Ошхонада қаҳва дамлаб, тетиклашишингиз ёки ўзингизни мазали бутерброд билан сийлашингиз мумкин. Балиқ, тухум, пишлоқ каби аминокислоталарга бой маҳсулотлар ҳам организмнинг осонгина уйғониши учун ёрдам беради.

2. Эснаш ҳам фойдали
Эснаш мияни совитади, замонавий тилда айтганда мия учун “кулер” вазифасини ўтайди.

3. Югуриш машқига нима дейсиз?
Турган жойингизда 10 дақиқа югурсангиз, организм ўз-ўзидан уйғонади.

4. Кулинг!
Уйғонгач, дарров ўрнингиздан туриб кетмай, бирор ёқимли ҳодисани ёдга олган ҳолда жилмайинг. Бу ҳам уйғонишнинг ажойиб усулларидан бири!

5. Қизил ранг ҳам ёрдам беради
Тореадорлар буқалар қаршисида нима учун айнан қизил рангли мато билан пайдо бўлишлари сабабини биласизми? Бу ранг буқаларни ўз жойидан қўзғатиш ва ҳаракатлантириш учун кўмак беради. Бир муддат қизил рангли юзага тикилиб турсангиз, бунинг натижасини сиз ҳам сезасиз.

6. Керишишнинг ҳам фойдаси бор!
Уйғонгач, бир неча бор керишиб олиш тетиклашиш учун кўмак бериши кўп бора синалган!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 140
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 93
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 209
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 326
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар