«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:41
ЎЗO‘Z

Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган пуллари кимга насиб этади?

23 окт, 12:08 10 203 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган пуллари кимга насиб этади? Швейцария Бош прокуратурасида Гулнора Каримова иши юзасидан Ўзбекистоннинг мурожаати ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Швейцария Бош прокуратураси томонидан 2012 йилда Гулнора Каримова ва яна беш нафар шахсга нисбатан коррупцион қонунбузарлик айби билан жиноий иш қўзғатилган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича расмий тўлиқ маълумотни эълон қилган эди. Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида Гулнора Каримова иштирокидаги уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган.

АҚШ ва Нидерландия Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган 784 миллион доллари, яъни 800 миллион Швейцария франкининг катта қисмига эгалик қилиши мумкин. Хабарларга қараганда, Бернда шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган.

Таъкидланишича, АҚШ музлатилган пулдан 550 миллион доллар миқдорда маблағ талаб қилмоқда. Сабаби жиноий гуруҳ молиявий операцияларни ўтказиш вақтида Америка банклари хизматидан фойдаланган. Голландия талаб қилаётган маблағ қиймати ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Маълумотларда келтирилишича, музлатилган пуллар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида қўлга киритилган. Швейцария бу пулларни эзгу мақсадлар учун сарфлашни мўлжалламоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар