«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:21
ЎЗO‘Z

UZREPORT TV ва FUTBOL TV “The Best FIFA Football Awards 2017”ни трансляция қилади

22 окт, 20:56 7 334 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UZREPORT TV ва FUTBOL TV “The Best FIFA Football Awards 2017”ни трансляция қилади Душанба, 23 октябрь куни Лондон шаҳрида “The Best FIFA Football Awards 2017” тақдирлаш маросими ўтказилади. Унда футбол оламида ўтган мавсум юксак натижаларга эришган футболчи ва мураббийлар ФИФА томонидан мукофотланади. Тақдирлаш маросимига дунёнинг миллионлаб муҳлислари эътибор қаратиши шубҳасиз. Чунки, унда замонамизнинг икки буюк футболчиси Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳамда Неймар энг нуфузли индивидуал соврин учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади.

Шунингдек, маросимда ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг таклифига биноан Лондонга етиб борган Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ҳам иштирок этадилар.

Юртимизда мана шу тадбирга бўлган катта қизиқишни инобатга олган ҳолда UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV уни жонли эфирда тўлиқ трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

23 октябрь куни 22:00 дан бошлаб тақдирлаш маросимининг кириш қисми, юлдузларнинг ташрифи, йўлак орқали ўтиши ва фотосессияси UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV орқали намойиш этилади. Асосий гала-оқшомнинг бошланиш вақти эса 23:30 ва уни ҳам томошабинларимиз жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин.

Жаҳон юлдузлари иштирокидаги ФИФА тақдрирлаш оқшомини ўтказиб юборманг!

Манба: UzReport.news




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 63
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 315
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 224
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар